Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

“КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ КУШАНДАСИ”

Yaratilgan: Sentyabr 20, 2018 da 5:15

Bo'lim: Yangiliklar

 

20 сентябр куни Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланган Коррупцияга қарши  курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг 2018 йил 7 июндаги 4 сонли банномаси 10 бандига асосан “Коррупция – миллий хафсизликка таҳдид” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Равшанов Х., Давлат ҳавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари Нурматов К., Абдурахмонов Н., Жиззах шаҳар прокурори ўринбосари Бекжанов И., Жиззах вилоят ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ўралов Ф., Жиззах шаҳар Ўратепалик маҳалласи инспектори Бойназаров Лазизлар иштирок этишдилар. Тадбирда “Коррупцияга қарши курашиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти, коррупциянинг жамиятимиз ҳаётидаги салбий иллат эканлиги, ёшларнинг ушбу иллатга бўлган муносабатлари, дунё давлатларида коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда қўлланаётган усул ва воситалар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ўрни ва роли ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳаларини билдириб ўтишдилар. Шунингдек, институт талабалари ҳам ўз навбатида ўзларининг саволларини йиғилиш қатнашчиларига йўллашди. Тадбир қизиқарли савол жавобларга бой тарзда ўтди.

 

 

Институт Матбуот котиби                      Хошим Хидиров  

 





















Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar