Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ МУҲОКАМАСИ – ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА

Yaratilgan: Sentyabr 28, 2018 da 11:41

Bo'lim: Yangiliklar

2018 йил 27 сентябр куни Жиззах политехника институтида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси Абдуллаев Илхом Зоирович ва қўмита аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси: Талабалар коллоквиуми” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари Қўмитасининг раиси ўринбосари Холбўтаев Эркин Эргашевич олиб борди.

Давра суҳбатида қўмита аъзоларидан Саматов Улуғбек Ғаффарович, Тўхтабаев Шуҳрат Абдулмаҳмудович, Холбоев Фахриддин Раҳмонқулович, Шарафутдинов Шуҳрат Ҳурсанович, Артиқов Бекзод Ҳатамович, Акбаров Нуман Абдуазизовичлар сўзга чиқдилар.

Давра суҳбатида InfoCom.uz  журнали бош редактори Александр Сучков ҳам иштирок этди ва журналнинг янги сонидан институт АРМига 20 нусҳа тақдим этди.

Давра суҳбати якунида қўмитасининг раиси Абдуллаев Илхом Зоирович институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Тавбоев Сирожиддин Ахбутаевич билан “Архитектура ва қурилиш” факультети жамоасига 2200 $ лик “AutoDesk 3D max Design” лицензияли дастурий маҳсулотини топшириш бўйича келишув тузилди.

 

 

 

Институт матбуот котиби                           Хидиров Хошим

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar