Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

ФРАНЦИЯ-ЎЗБЕКИСТОН: ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

Yaratilgan: Sentyabr 28, 2018 da 11:55

Bo'lim: Yangiliklar

Шу кунларда Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқулов бевосита хорижий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Франция Республикасида бўлиб турибди.  Жиззах Политехника институти ректори Алишер Усмонқуловнинг Сержи- Понтуаз университетининг Технология институти халқаро алоқалар бўлимлари бошлиқлари, ҳамда Réseau “n+i” инженерия институтлари консорциуми раҳбарлари билан учрашувлари бўлиб ўтди. Учрашувда университетининг халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Энора Берард ҳамда Университет Технология институтининг (IUT) халқаро алоқалар бўлимининг бошлиғи Эммануель Леконгт билан учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув вақтида Эммануель Леконгт IUT ҳақида тақдимот қилди. Сержи Понтуаз Университетининг Технология институтида қуйидаги йўналишлар мавжуд бўлиб, улар:

Бу йўналишлар тўртта жойда фаолият кўрсатади, яъни

Шундан сўнг Жиззах политехника институти ректори  А.Усманкулов Жиззах политехника институти бўйича тақдимот қилди ва институт ҳақида батафсил маълумот берди. Кейин икки томон тақдимотлардаги маълумотларни муҳокама қилдилар. Эммануэль Леконгт ва Энора Берардлар Сержи – Понтуаз университети Технология институти номидан Жиззах Политехника институти билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар. Шунингдек иккала институт ўртасида талаба алмашуви, икки дипломлик тизими, мутахассислар малакасини ошириш, тажриба алмашиш каби таклифлар уларга маъқул келганлиги ва Жиззах политехника институтига бориб тажрибаларини ўртоқлашишга  мутахассислари тайёр эканлигини айтиб ўтишди. Булар Беатрис Сзарва, Ева Деламур ва бошқалар. Учрашув сўнгида томонлар ўзаро эсдалик совғалари билан алмашдилар.

 

 

Институт матбуот котиби                           Хидиров Хошим

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar