Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

ҲИСОБОТ – САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Yaratilgan: Sentyabr 19, 2018 da 10:17

Bo'lim: Yangiliklar

2018 йил 17 сентябр куни Жиззах политехника институтида институт хотин-қизлар қўмитаси б.т.нинг ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида институт бошланғич ташкилоти томонидан бажарилган ишлар таҳлил ва келгусидаги вазифалар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Конференцияда институт ректори Усманкулов А.К., Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мухторова Н.А., Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигматова Ҳ.Ў.,

Жиззах вилояти “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Ҳамраева Г.К.,

Жиззах политехника институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Алимов Н.Н., институт Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Рашидова Б.Я. ҳамда Жиззах давлат педагогика институти Хотин-қизлар қўмитаси б.т. раиси Абдувалиева З.лар иштирок этишдилар.

Бўлиб ўтган конференцияда институт Хотин-қизлар б.т.

раиси сайлаш ва Жиззах шаҳар Хотин-қизлар қўмитасига делегатлар сайлаш масалалари кўрилди.

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar