Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


Yangiliklar


Жиззах политехника институти “Сервис” факультети “Менежмент” кафедраси томонидан 18-май куни Жиззах вилоят “Сувоқова” ДУКда “Молия ва кредит” фанидан маъруза машғулотидан “Қўшилган қиймат солиғи” мавзусида сайёр машғулот ўтказилди. Сайёр машғулотда “Менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари и.ф.д.проф. Абдуллаев О. ва Турдимуродов М. лар бугунги кундаги молия ва кредит сиёсати, хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўғрисида маълумот ва бугунги кундаги солиқ тизимидаги ўзгаришлар хақида маълумотлар ва тушунчалар берилди.

Жиззах политехника институтида 17-18 май кунларига белгиланган “ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАН, МАДАНИЯТ ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРИ” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Ўзбекистон Республикаси О ва ЎМТВ нинг ОТМ ларида дарс машғулотларини мавзулар бўйича тегишли жойларда сайёр ўтказилишини таьминлаш тўгрисидаги 2019 йил 13 апрел 340-сонли буйруғига асосан «Саноат технологиялари» факультети Кимёвий технология кафедраси катта ўқитувчиси Г. Кобилова 331-17 ООТ гуруҳи талабалари билан биргаликда  «ЖИЗЗАХДОНМАҲСУЛОТЛАРИ» АЖ га ташриф буюрдилар ва ҳамкорликда «Дон ва дон махсулотлари микробиологияси» мавзусида назарий ҳамда амалий машғулотлар олиб бордилар.

15-may – «Xalqaro oila kuni» munosabati bilan xotin-qizlar o’rtasida «Sog’lom oila jamiyat boyligi» shiori ostida o’tkazilgan  musobaqada institutimizdan bir qancha professor – o’qituvchilar hamda talabalar faol ishtirok etishdi. Musobaqa natijalariga ko’ra, «YOSH OILALAR MARAFONI» da  «Sanoat texnologiyalari» fakulteti 230-16 guruh talabasi Xolmo’minova Saboxat yugurish musobaqasida 1-o’rinni , «Sanoat texnologiyalari» fakulteti 310-18 guruh talabasi G‘aybullayeva CHaros VELOTUR musobaqasida 1-o’rinni qo’lga kiritdilar hamda»Arxitektura va qurilish» fakulteti dekan o’rinbosari Azimova Sitora faol ishtiroki uchun 1-darajali diplom bilan   taqdirlandi.

Жорий йилнинг 15 май куни “АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ” факультети  Бахмал туманидаги мактабларга ташриф буюрди. Жумладан Бахмал тумани марказида жойлашган     1-6-78-79 мактабларга тарвиқот ва ташвиқот ишлари амалага оширди. Бундан ташқари 2-ташаббус “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш” доирасида 4 та мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари 1-мактаб Мажидов Алишер, 6-мактаб Кулиев Асқад, 78-мактаб Бобомурдов Иброхим ва 79-мактаб Мисрхонов Хабибхонлар билан биргаликда,        10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Жиззах политехника институти “Ректор кубоги” учун мусобақа ташкил қилинди.

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar