Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

Yangiliklar


2019 йил 11-феврал куни кеч соат 1800да Жиззах политехника институти талабалар турар жойида “Бугунги ёшларимиз келажагимиз бунёдкори” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази” Жиззах шаҳар бўлими мутахассиси, Дўстлик ордени соҳибаси Фароғат Сатторова ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хусан Абдуниязовлар таклиф этилди. Йиғилишда институт психологи Орифжон Ражабов, институт талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Хуршид Тўхтаев ва талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 215 нафар талабалар иштирок этишди.

9 феврал куни Жиззах политехника институти Катта мажлислар залида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” бадиий кечаси бўлиб ўтди.

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ахборот ва матбуот бўйича маслаҳатчиси Сюзанна Вуд ҳамда элчихонанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари институтимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар билан учрашув ташкил этилиб, унда талабаларга элчихонанинг таълим ва алмашув дастурлари, ахборот воситалари билан алоқа ҳамда нуфузли FULBRIGHT (Фулбрайт) дастури, бакалавр талабалар ва докторлик даражасига эга олимлар учун мўлжаланган дастурлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилди.

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar