Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть

Yangiliklar

Institutda Navro'z bayrami nishonlanmoqda

Жиззах политехника институтида “Наврўз айёмингиз муборак бўлсин” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди. Барча факультетларнинг истеъдодли ва иқтидорли талабаларидан ташкил топган бадиий жамоалар ўзларининг байрам дастурлари билан иштирок этиб, байрам иштирокчиларида катта таассурот қолдирдилар.

Кафедралар томонидан тайёрланган баҳорий таомлар (кўк сомса, манти,  сумалак, ҳалим)дан ташкил этилган байрам дастурхони барчага манзур бўлди.

Институт жамоаси эса миллий либосларда бўлганликлари ўзгача баҳорий кайфият уйғотди.  Бундан ташқари тадбирда миллий спорт ўйинлари ташкил этилди.

Davomi

Jizzax Politexnika Instituti hamda МГСУ «Моско́вский госуда́рственный строи́тельный университе́т» birgalikda hamkorlik uchrashuvi bo'lib o'tdi

Jizzax Politexnika Instituti  "Avtotransport" fakulteti Avtomobil yullar kafedrasiga МГСУ -ning malakaliy arxitektori  va texnika fanlar doktori hamda profesor Rinshin Vladimir  Ivanovich tashriv buyirdi. Profesor o'qituvchilar bilan fikir almashishdi hamda hamkorlik shartnomalarni amalga oshirishdi.

Davomi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2909-сонли ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорларини бажариш юзасидан 2018 йил 1-февралда Жиззах политехника институти ва Бошқирдистон Давлат университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасининг ижросини таминлаш мақсадида “БошДУ” профессори ф.м.ф.д. Актямов Азамат Мухторовичнинг Жиззах политехника институтига ташрифи доирасида ўтказилган учрашувлардан лавҳалар.

Институт ректори А. Усмонкулов, “БошДУ” профессори А.Ахтямов ва “Олий математика” кафедраси мудири А. Бердиёровлар ОТМ лари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси бандлари бўйича ўзаро фикрлашмоқда.

БошДУ” профессори А.Ахтямовнинг “Олий математика” кафедраси илмий семинаридаги маърузасидан лавҳалар.

БошДУ” профессори А.Ахтямовнинг “Наврўз” байрами муносабати билан ўтказилаётган сумалак сайлидаги иштирокидан лавҳалар.

Davomi

ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ

Жиззах шаҳри                                                                        15 март  2019 йил

МАЪЛУМОТНОМА

 

2019 йил 15 март куни Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Жиззах политехника  институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан йўллаган табриги асосида “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Иштирок этдилар: Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши мутахассиси Ирода Муродова, Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши  “Аёллар қаноти” бўлими раҳбари Машҳура Бузрукова,  “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси раҳбари Гулнора Ҳамроева, институт х.қ.қўмитаси б.т. раиси Бибиражаб Турсунова, факультет х.қ.қ.б.т. раислари, вилоят ташкилотлари ходимлари, институтнинг иқтидорли қизлари, 2 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, 4 нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти номзодлари ҳамда талаба йигитлар.

 

Учрашув дастури:

 

  1. Кириш сўзи: Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими раҳбари Машҳура Бузрукова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан йўллаган табриги асосида ўтказаётган  “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият” мавзусида давра суҳбатига хуш келибсизлар. Юртбошимизнинг бизга, Республикамиз аёлларига  йўллаган табрикларидан барча аёллар қатори биз ҳам ундан руҳландик ва елкамизга юксак бир масъулият юкладик. Бизнинг юртимизда хотин-қизлар учун барча имконият берилган,. Қайси соҳада бўлмасин аёллар меҳнат қилишлари учун шаритлар яратилган, бунга жавобан бизлар ҳам бор имкониятимиздан, бор кучимиздан фойдаланиб юртимиз равнақи учун меҳнат қилишимиз зарур.

  1. “Оила мустаҳкамлигида аёлнинг роли”- , “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси раҳбари Гулнора Ҳамроева. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан йўллаган табригини ушбу тадбирда ўзим иштирок этиб тингладим. Ҳақиқатда ҳам биз аёллар энг бахтли аёллармиз, чунки шундай тинч, осуда юртда яшаётганимиздан яна бир бор фахрландим. Ва шу юртимизнинг равнақига, оилаларнинг тинчлиги йўлида меҳнат қилишга, ажримларнинг олдини олиш йўлида бор тажрибамдан фойдаланаман ва меҳнат қиламан. Барчангизни яқинлашиб келаётган баҳор байрами, янгиланиш ва яшариш байрами Наврўзи олам билан табриклайман.
  2. “Юртимизда аёлларга эътиборнинг диний ва тарихий кўринишлари”- Кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар махсус мактаб интернати она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Фарход Сафаров. У ўз сўзида 8 март байрамининг тарихига тўхталди.
  3. “Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини оширишда инновацион лойиҳаларнинг ўрни”ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ – 4235 –сон Қарори ҳақида. – Жиззах политехника институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Буражаб Турсунова

У ўз сўзида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ – 4235 –сон Қарори айни 8 март арафасида чиқарилгани аёлларимиз учун яна бир байрам совғаси бўлди, чунки Қарорнинг ҳар бир бандида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш назарда тутилганлиги  ҳақида гапириб ўтди. Ундан сўнг   Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини оширишда инновацион лойиҳаларнинг ўрнига тўхталди. Президентимиз Шавкат Миромонович инновация  ҳақида шундай деганлар, - “Замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади. Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Иновация бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашувлар асосида бошлашимиз керак”. Жорий йилда  “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси”  2-Республика танлови ўзтказилгани, унда институтимиз профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларидан 5 нафари Республика босқичида иштирок этиб, 2 нафари ғолиб, 3 нафари ўз йўналишлари бўйича номинацияларга эга бўлганлиги, ”Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг диплом ва сертификатлари билан тақдирлангани ҳақида гапириб берди.  Шу жумладан мен ҳам ўз инновацион лойиҳам, “Оилам менинг – қўрғоним менинг лойиҳам билан иштирок этдим. Лойиҳамнинг янгилиги “Ибратли инновацион оила” мактабини ташкил этиш унда оиладаги салбий ҳолатларга 3-шахс аралашувининг олдини олиш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган.

  1. “Мукофот – эътибор билан бирга масъулият демакдир” – Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари Азиза Шокирова ҳамда Зухра Йўлчиевалар

Давра суҳбатида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ҳамда “Мўътабар аёл” кўкрак нишони совриндорлари ўзларининг бу ютуққа эришишларидаги меҳнатлари,  машаққатлари ҳақидаги фикрларини билдирдилар ва ўзларининг ижодларидан, меҳат фаолиятлари ҳақида  гаприб бердилар.

Давра суҳбати ҳар хил мантиқий савол-жавоблар билан қизиқарли ўтказилди.

 

Институт хотин-қизлар қўмитаси

               бошланғич ташкилоти раиси                                                    Б.Турсунова

Davomi

Жиззах политехника институтида муқобил энергияни ривожлантириш ва электр энергиясини тежаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Институтимиз профессор-ўқитувчилари хамда соха мутахассислари  ноанъанавий энергетик қурилмалари ва қайта тикланувчан электр станциялари лойиҳаси, қурилиши ва эксплуатациясига оид ҳисоблар услубиятини чуқур ўрганиш, жиҳозлар турлари, тузилиши, иш режимлари, конструкциясини тузиш, қабул қилинган ечимларни техник ва иқтисодий жиҳатдан асослаш, шу соҳадаги илмий-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари билан таништириш, қайта тикланувчан энергетик қурилмалари қурилиши ва эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган табиат ва меҳнат мухофазаси масалаларини талабаларга ўргатиш ва институтнинг истеъмол қиладиган электр энергиясини тежаш мақсадида бир неча лойихаларни амалга ошириб келмоқда.

 

Умумий қуввати 2500 Ватт бўлган шамол генератори

 

Жиззах политехника институтида ўрнатилган  умумий қуввати 2.5 кВт бўлган шамол генератори нафақат тажриба қурилмаси, балки электр энергияси ишлаб чиқариш учун хам хизмат қилади. Шамол генератори ишлаб чиқарган электр энергиясидан ёритиш қурулмалари ва институтнинг 101-хонасида жойлашган барча истеъмолчилар таъминланган. Шамол генератори ўртача  йилига 5000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

 

Қуввати 200 Ватт бўлган қуёш панели

Жиззах политехника институтида ўрнатилган умумий қуввати 200 Ватт бўлган қуёш электр станцияси шамол генератори билан биргаликда “Гибрид” тизимни ташкил қилади. Бир йилига ўртача 550 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

 

Энергия тежамкор лампалар ўрнатилган стенд

Институтда ташкил этилган “Энергия тежаш ва муқобил энергияларни тадқиқ этиш” илмий-амалий тажриба хонасида тежамкор лампаларни синаш имконияти яратилган ва лампаларнинг хар хил техник  характеристикаларини олиш мумкин.

 

Институт худудида  “Технопарк” мавжуд бўлиб, унинг майдонини ва атрофини ёритиш курулмаларини электр билан таъминлаш учун умумий қуввати 1кВт бўлган қуёш электр станцияси ўрнатилган. Ўрнатилган қуёш электр станцияси йилига ўртача 3000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Умумий қуввати 7.5 кВт бўлган 27 дона қуёш панеллар

Германия экология вазирлигининг гранти доирасида олиб келинган умумий қуввати 7.5 кВт бўлган қуёш электр станцияси ёрдамида йилига ўртача 25000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони бор.

Қуёш электр станцияси илмий-амалий лаборатория бўлиши билан биргаликда электр истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш вазифасини бажаради, жумладан институт худудини суғориш учун мўлжалланган насос электр двигателини ва худудни ёритиш прожекторларини электр билан таъминлайди.

Институт худудида Кореялик тадбиркорлар хомийлигида умумий қуввати 600 Ватт бўлган “Гибрид” электр станция ўрнатилган бўлиб, ёритиш қурилмаларни электр билан таъминлашга мўлжалланган электр станцияси йилига ўртача 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Ушбу муқобил энергиялардан фойдаланиш ҳисобига  институтнинг асосий электр энергия лимитидан -34,5 минг/квт, яъни   йилига 9,4 млн.сўмлик маблағ тежалмоқда.

Бундан ташқари 2018 йилда “Электроэнергетика” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан институт   иситиш тармоғида ишлатиладиган жами 5 та двигателга (электр энергиясини тежайдиган) конденсатор қурилмаси ўрнатилди,  натижада кабеллардаги исрофларни камайтириш ҳисобига бир йилда 5,5 минг/квт электр энергияни тежашга эришилмоқда.

Жами муқобил энергиядан фойдаланиш ва энергияни тежайдиган конденсатор қурилмалари натижасида йилига –  10,8 млн.сўмлик, яъни 40 минг/квт электр энергияси тежалмоқда.

Бундан ташқари  институт сув таъминоти тизими 3 та артезиан қудуқлар билан таъминланиб, уларни бир-бирига ( кольцевой) уланиши натижасида 3 та электродвигателдан зарур пайтларда 1 тасини ишлатиш эвазига электр энергиясини иқтисод қилинмоқда.

Биноларда техник ходимлардан навбатчилик ташкил қилиниб  кечалари ортиқча ёритишларсиз “ навбатчи-ёритиш” тамойили асосида иш ташкил қилинган.

 

 

        Молиявий-иқтисодий ишлар

        бўйича проректор                                                            Б.Матниязов

Davomi

OBODLIK KO'NGILDAN BOSHLANADI

Institutda amalga oshirilayotgan hashar ishlari “Yurt obodligiga o‘z hissangni qo‘sh”  umumiy g‘oyasi asosida amalga oshirildi. Hashar qatnashayotgan  kafedra va bo'limlarning ehtijojlariga ko'ra zarur bo'ladigan barchga ish qurollari to'liq taminlandi. Institut hududi begona o‘tlar, shox-shabbalardan tozalanib? ularning o'rniga chiroyli va xushbo'y gul ko'chatlari ekildi. Bundan tashqari institut tashqi va ichki hovlisi, sport maydonchalari va talabalar turar joylaridagi ariqlar  tozlandi, daraxtlarga shakl berilib bardorlar bilan birga to'liq oqlandi  Institutda tashkil etilayotgan hashar ishlarida nafaqat professor-o‘qituvchilar, balki, institutning vatanparvar va jonkuyar talabalari ham o‘z ixtiyorlari bilan faol ishtirok etishdi. Bundan tashqari institut talabalar turar joyi mas’ul xodimlari ham hashar ishlarida faolliklari bilan o'z hissalarini qo'shishdi.

??

??

Davomi

“Avtotransport” fakultetida ota-onalar bilan uchrashuvlar tashkil etildi

2019 yil 15 mart kuni “Avtotransport” fakultetiga qarashli “Yer usti transport tizimlari”, “Ekologiya va atrof muhit muhofazasi”, “O‘zbekiston tarixi va ijtimoiy fanlar” kafedralarida tahsil olayotgan talabalarning ota-onalari bilan fakultet dekani hamda kafedra mudirlari ishtirokida uchrashuv o‘tkazildi. Yig‘ilishda  220 ga yaqin talabalarning ota-onalar ishtirok etdi. A’lo baholarga o’qiyotga faol talabalarning ota-onalariga fakultet nomidan “Tashakkurnoma”lar berildi. Yig’ilishdan fotolavhalar.

Avtotransport fakulteti

 

Davomi

Institutimiz talabalari 3-o'rinni qo'lga kiritishdi

G'alaba muborak
Institutimiz nomidan qatnashayotgan talabalar jamoasi 36 ta jamoa orasidan 3-o'rinni qo'lga kiritib qaytishdi!

Davomi

Jismoniy tarbiya va sport sog‘liq garovi

Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida "gi 5368-sonli qarorining bajarilishini ta'minlash maqsadida Jizzax politexnika institutining “Jismoniy tarbiya kaferdrasi” tashabbusi bilan fakultetlararo talabalar o'rtasida futbol o'yinlari bo'lib o'tdi. Tanlov natijalariga ko'ra I o'rin - Elektromexanika va radioelektronika fakulteti, II o'rin - Arxitektura va qurilish fakulteti, III o'rin - Transport fakulteti.

Davomi

8-mart “Xotin-qizlar kuni” bayrami munosabati bilan institut xotinqizlari o‘rtasida “Rektor kubogi”musobaqalari o‘tkazildi

Institut “Ma’naviyat va ma’rifat” bo‘limi va Xotin-qizlar qo‘mitasi boshlang‘ich tashkiloti tashabbusi bilan joriy yil 1-2 mart kunlari ayol professor-o‘qituvchilar va ishchi xodimlar o‘rtasida “Rektor kubogi” uchun sport musobaqalaribo‘lib o‘tdi.Sport musobaqalarga institutning 5 ta fakulteti terma jamoalari ishtiroq etdi. Sanoat texnologiya, Avtotransport, Arxetiktura va qurilish, Servis, Elektromexanika va radioelektronika. Sport musobaqalar institut sport majmuasida o‘tkazildi. Taqdirlash ma’rosimi 5 mart kuni Viloyat musiqali drama teatrida bo‘lib o‘tdi.

Davomi

Sport turlari bo‘yicha o‘rtoqlik uchrashuvlari tashkil etildi

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 17 sentyabrdagi “Ta’lim tizimida ma’naviy-ma’rifiy ishlar samaradorligini oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 736-son qarorining 10-bandi ijrosi yuzasidan joriy  yil 25-27 fevral kunlari  Jizzax politexnika instituti hamda Jizzax davlat pedagogika institut talabalari o‘rtasida jadvalga asosan sportning mini-futbol, valeybol, basketbol, qo‘l to‘pi, stol tennis turlari bo‘yicha o‘rtoqlik o‘chrashuvlari o‘tkazildi.

Musobaqa natijalari:

  1. 11 Valeybol ( yigitlar) 3:0 – JizPI -JDPI
  2. 11 Valeybol(qizlar ) 0:3- JDPI– JizPI
  3. 11 Basketbol ( yigitlar) 34:28- JDPI -JizPI
  4. 11 Basketbol ( qizlar ) 18:16- JDPI -JizPI
  5. 11 Stol tenni ( yigitlar) 4:1- JDPI- JizPI
  6. 11 Stol tenni ( qizlar ) 3:0- JDPI- JizPI
  7. 11 Qo‘l to‘pi ( yigitlar) 16:14- JDPI- JizPI
  8. 11 Qo‘l to‘pi ( qizlar ) 12:8 – JizPI- JDPI
  9. 11 Mini-futbol ( yigitlar) 2:1 – JDPI

Жисмоний тарбия кафедраси

Davomi

Institutda mini futbol musobaqaalri o‘tkazildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 5 martdagi “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini  tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5368 farmoni hamda 2017 yil 3 iyundagi “Jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ-3031-sonli qarorida belgalangan vazifalar ijrosini ta’minlash maqsadida, joriy yilning  22 may kunidan O‘zbekiston Milliy Olimpiya qo‘mitasi bilan hamkorlikda mini-futboldan “Olimpiya yulduzlari” shiori ostida musobaqalar o‘tkazish rejalashtirildi. Ushbu musobaqada Jizzax politexnika instituti xududiy bosqichda Sirdaryo viloyati va Samarqand viloyati OTMlari bilan kuch sinashdi. Musobaqada jami bo‘lib 8 ta jamoa ishtirok etdi. Umumiy hisobda Jizzax politexnika instituti 3-o‘rinni egallab Respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.

Жисмоний тарбия кафедраси

Davomi

2019 yil 20 fevral kuni institut talabalari o‘rtasida sport musobaqalar o‘tkazildi

“Jismoniy tarbiya” kafedrasi o‘qituvchilari tomonidan talabalar o‘rtasida sportning Engil atletika va Futbol turidan musobaqalar o‘tkazildi.

Institutimiz talabalari Engil atletika sport turining 1000 metrga yugurish turidan musobaqalashishdi. Ushbu musobaqada 1 kurs institut talabari ishtirok etdi. YUqori natijaga erishgan talabalar “Jismoniy tarbiya” kafedrasi  tomonidan qimmatbaxo sovg‘alar va diplomlar bilan taqdirlandi. Undan tashqari Jizzax politexnika instituti futbol maydonida sportning Futbol turi bo‘yicha ham musobaqa uyushtirildi. Musobaqada birinchi kurslardan tashkil topgan “Olimpia” jamoasi yaqqol ustunlik bilan g‘alaba qozondi.

Jismoniy tarbiya kafedrasi

Davomi

“Автотранспорт” факультетида "Ҳашар" тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Жиззах политехника институти “Автотранспорт” факультети томонидан 2019 йил 14 март куни “НАВРЎЗ” байрамига тайёргарлик кўриш муносабати билан кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида ажратилган ҳудудларга гул экиш ишлари амалга оширилди.

Davomi

Институтда “Спорт мусобақалари” бўлиб ўтди

2019 йил 1-7 март кунлари Жиззах политехника институти спорт залида волейбол бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ўcмир қизлар ўртасида VIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра 1 ўринни Бухоро вилояти,  2- ўринни Жиззах вилояти ва   3- ўринни Наманган вилояти жамоаси эгаллади. Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

 

 

Davomi

Jizzax politexnika institutda Oliy attestatsiya komissiyasi raisi bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

2019 yil 12 mart kuni Jizzax politexnika institutida “Oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlarni attestatsiyadan o‘tkazish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori loyihasi bo‘yicha O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi (OAK) raisi  YUsupov Axmadbek Tadjievich ishtirokida davra suhbati bo‘lib o‘tdi. Suhbatda Jizzax politexnika institutining rahbariyati, professor-o‘qituvchilari, doktorantlari va 65 dan ortiq mustaqil izlanuvchilar ishtirok etishdi.

Davomi

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ 8-14.03.2019 й. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИ. ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА I-БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИНИНГ

ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ.

 

8-14 март 2019 йил. Тошкент шаҳри.

 

 

 

 

 

 

I – ўрин       

 

II – ўрин     

 

III – ўрин

 

IV – ўрин

 

V – ўрин       Қорақалпоғистон Республикаси

 

VI – ўрин     Навоий вилояти

 

VII – ўрин   Наманган вилояти

 

VIII – ўрин  Хоразм вилояти

 

IX – ўрин     Сурхандарё вилояти

 

X – ўрин      Жиззах вилояти

 

XI – ўрин     Тошкент вилояти

 

XII – ўрин    Самарқанд вилояти

 

XIII – ўрин   Бухоро вилояти

 

 

 

 

Бош хакам                                                                  С.Ниязов

 

 

 

 

 

 

 

 

    ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯ СИ

 

   ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА
ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

   VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ

ЎЙИНЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

9 март

 

09:00 Самарқанд вилояти – Сирдарё вилояти
10:30 Мусобақани очилиш марасими
11:00 Наманган вилояти – Жиззах вилояти
12:30 Хоразм вилояти – Бухоро вилояти
14:00 Қорақалпоғистон Республикаси – Тошкент вилояти
15:30 Қашқадарё вилояти – Сурхандарё вилояти
 

10 март

 

10:00 Сурхандарё вилояти  – Қорақалпоғистон Республикаси
11:30 Фарғона вилояти – Бухоро вилояти
13:00 Навоий вилояти  – Сирдарё вилояти
14:30 Қашқадарё вилояти – Тошкент вилояти
16:00 Андижон вилояти – Жиззах вилояти
 

11 март

 

09:00 Сурхандарё вилояти  – Тошкент вилояти
10:30 Фарғона вилояти – Хоразм вилояти
12:00 Андижон вилояти – Наманган вилояти
13:30 Қорақалпоғистон Республикаси – Қашқадарё вилояти
15:00 Навоий вилояти  – Самарқанд вилояти

 

 

 

Бош хакам                                                            С.Ниязов

 

 

 

 

 

 

                          ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯ СИ

 

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА
ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

   VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ

 ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

 

Сана ЖАМОАЛАР Ўйинлар

ҳисоби

Партия
хисоби
Ўйин вақти
9.03.2019 й 1 Самарқанд вилояти –

Сирдарё вилояти

1-3 23-25,31-29, 19-25,17-25 65
2 Наманган вилояти –

Жиззах вилояти

3-2 18-25,31-29, 18-25,25-19, 15-5 115
3 Хоразм вилояти –

Бухоро вилояти

3-0 25-21,25-13, 25-15 58
4 Қорақалпоғистон Республикаси – Тошкент вилояти 3-0 25-11,25-13, 25-14 68
5 Қашқадарё вилояти –

Сурхандарё вилояти

3-0 25-17,25-17, 25-19 57
10.03.2019 й 6 Сурхандарё вилояти  – Қорақалпоғистон Республикаси 0-3 19-25,15-25, 22-25 60
7 Фарғона вилояти –

Бухоро вилояти

3-0 25-10,25-10, 25-20 61
8 Навоий вилояти  –

Сирдарё вилояти

2-3 25-23,24-26, 25-22,22-25, 11-15 119
9 Қашқадарё вилояти –

Тошкент вилояти

3-0 25-21,25-10, 25-17 61
10 Андижон вилояти –

Жиззах вилояти

3-0 25-12,25-16,

25-10

60
11.02.2019 й 11 Сурхандарё вилояти  –

Тошкент вилояти

3-2 21-25,25-19,

18-25,25-18,

15-10

100
12 Фарғона вилояти –

Хоразм вилояти

3-0 25-15,25-13,

25-11

53
13 Андижон вилояти –

Наманган вилояти

3-2 15-25,25-20,

25-22,23-25,

15-11

120
14 Қорақалпоғистон Республикаси – Қашқадарё вилояти 2-3 25-21,22-25, 22-25,25-17,

12-15

122
15 Навоий вилояти  –

Самарқанд вилояти

3-1 25-15,22-25,

25-12,25-15

80

 

            Бош хакам                                                                С. Ниязов

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ

ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ

 

Ҳ И С О Б О Т

 

 

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002

ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР

БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ

8-14.03.2019 й.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

ЖИЗЗАХ ШАҲРИ.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жиззах шаҳри                                                    2019 й ___ март

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

 

ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

"A" ГУРУХ

Жамоалар 1 2 3 Очколар

сони

Партиялар

нисбати

Ўрин
1. Навоий вилояти 3-1

3

2-3

1

4 1.25 II
2. Самарқанд вилояти 1-3

0

1-3

0

0 0.33 III
3. Сирдарё вилояти 3-2

2

3-1

3

5 2.0 I

 

 

 

Бош хакам                                                                               С.Ниязов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

"В" ГУРУХ

 

Жамоалар 1 2 3 Очколар

сони

Партиялар

нисбати

Ўрин
1. Фарғона вилояти 3-0

3

3-0

3

6 max I
2. Хоразм вилояти 0-3

0

3-0

3

3 1.0 II
3. Бухоро вилояти 0-3

0

0-3

0

0 min III

 

 

 

Бош хакам                                                                                        С.Ниязов

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

"C" ГУРУХ

Жамоалар 1 2 3 Очколар

сони

Партиялар

нисбати

Ўрин
1. Андижон вилояти 3-2

2

3-0

3

5 3.0 I
2. Наманган вилояти 2-3

1

3-2

2

3 1.0 II
3. Жиззах вилояти 0-3

0

2-3

1

1 0.33 III

 

 

 

Бош хакам                                                                               С.Ниязов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ВОЛЕЙБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ

 

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА 2000-2002 ЙИЛЛАРДА ТУҒИЛГАН ЎСМИР БОЛАЛАР ЎРТАСИДА

VIII ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎЙИНЛАР НАТИЖАЛАР ЖАДВАЛИ.

 

8-14 март 2019 йил. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри.

 

"D" ГУРУХ

 

Жамоалар 1 2 3 4 Очколар

сони

Партиялар

нисбати

Ўрин
1. Қорақалпоғистон Республикаси 2-3

1

3-0

3

3-0

3

7 2.66 II
2. Қашқадарё вилояти 3-2

2

3-0

3

3-0

3

8 4.5 I
3. Сурхандарё вилояти 0-3

0

0-3

0

3-2

2

2 0.37 III
4. Тошкент вилояти 0-3

0

0-3

0

2-3

1

  1 0.22 IV

 

 

 

Бош хакам                                                                               С.Ниязов

 

 

 

Davomi

Талабаларимиз Самарқандда

3-март куни Институтимизнининг “АВТОТРАНСПОРТ” факультети томонидан талабаларни дам олиш кунларини мароқли ва сермазмун ўтказиш мақсадида факультет ташаббуси билан Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларига саёҳат ташкил қилинди.

Davomi

Jizzax Politexnika instituti “Avtotransport” fakulteti tomonidan 2019-yil 11-mart kuni institute qoshidagi akademik litseyning bitiruvchi talabalari bilan ochiq eshiklar kuni tadbiri o’tkazildi.

Tadbirda fakultet kafedra mudirlari yetakchi o’qituvchilari hamda nomli stipendiya sohibi bo’lgan faol talabalar hamda akademik litseyning 250 nafarga yaqin bitiruvchilari ishtirok etdi. Tadbirda har bir kafedra mudirlari o’zlarining yo’nalishlari bo’yicha tabdir ishtirokchilariga to’liq ma’lumot berib o’tishdi. Tadbir so’ngida institut faoliyati haqida videorolik namoyish etildi. Tadbirdan so’ng litsey bitiruvchilari institut hayoti bilan tanishdi.

Davomi

Жиззах Политехника институти “Автомобиль йўллари” кафедраси 123-18 АЙ ва А гуруҳининг февраль ойи маънавият кунида олиб борган ишлари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т.

“Автомобиль йўллари” кафедраси 123-18 АЙ ва А гуруҳининг февраль ойи маънавият кунида  режасида Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор бўлган масканларида бири , давлат арбоби Шароф Рашидов хамда бахт ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейларига ташриф назарда тутилган эди. Шуни инобатга олган ҳолда, 22 - февраль куни123-18 АЙ ва а гуруҳи талабалари    гуруҳ мураббийси Д.Қосимова билан бирга буюк давлат арбоби  Шароф Рашидов музейида бўлишди.

 

 

 

 

Шароф Рашидов ҳаёти ва ижодини сўзлаб турувчи экспонатлар,турли хил эсталик совғалар,уларнинг ижод намуналари,қораламалари,хаттоки,эски уй макети хам талабаларда катта таасурот қолдирди. Музейдан талабалар катта тассурот билан қайтишди.Маънавият кунимиз жуда хам мазмунли ўтди.

Гуруҳ мураббийси :                                                         Д.Қосимова.

Гуруҳ сардори :                                                               Ш.Тошпўлатов

Davomi

Жиззах Политехника Институти “Автотранспорт” факультети Автмобиль йўллари кафедрасига қарашли 1-курс талабаларининг Ота-оналар мажлиси

2019- йил 25-феврал                                                        Жиззах шахри.

 

Таклиф этилганлар:                             Н.Алимов -Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор.

М. Тожибоев -Институт ёшлар

Иттифоқи раиси

А. Мамадиев - Автотранспорт

Факультети маънавий маърифий ишлар

 бўйича декани мовуми.

                                                         Кафедра мудири ота-оналарлар ва гурух

мураббийлар ва талаба ёшлар.

КУН ТАРТИБИ

 

Жиззах политехника институти Автомобил йўллари кафедраси автомобил йўллари кафедрасининг ота-оналар билан танишув.

Талабаларнинг ютуқ ва камчиликлари

Институтда бўлаётган ўзгаришлар ҳамда институт ҳаёти билан таништириш.

 

Автомобил йўллари кафедраси мудири Ш.Эрбоев сўзга чиқиб тадбирни очиб берди ва тадбир иштирокчиларини ота-оналар хамда талаба ёшларга таништириб ўтди.

СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:

Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор  Н.Алимов чиқиб  тадбирда иштирок этаётган ота-оналарга  институтитмизда бўлаётган янгиликлар ва таълим жараёнларидаги янгиликлар билан таништириб ўтди. Бугунги кунга келиб талаба ёшларнинг институт  худудида ўзининг  юриш туриши, кийиниш маъданяти, дарс машғулотларига кечикмасдан келишлар ва дарсларни сабабсиз равишда қолдирмаслик кераклигини хурматли ота-оналарлан сўраб ўтди. Хозирги кунги келиб институтимизда замон талабларига тўла жавоб берадиган лаборатория жихозлари билан жихозланганликлари талабаларнинг таълим олишлари ва талабалар ётоқхонасидаги шарт шароитлар хақида ота-оналарга маълумот бериб ўтди.

 

 

Сўзга: “Автотранспорт” факулътети маънавий маърифий ишлар бўйича декан мовуни А.Мамадиев чиқиб  институтда талаба ёшларга барча имкониятлар яритилишига қарамасдан айрим талабалар  институт ички қонун қоидаларига роия қилмаётганликларни айрим ижарада турувчи талабаларимиз  иситиш мосламаларидан тўғри  фойдаланмасликлари  натижасида бўлиб ўтадиган нохуш  ходисалар  хақида гапириб ўтди.

 

 

Сўзга институт ёшлар иттифоқи  бошланғич ташкилоти  раиси М.Тожибоев чиқиб  институтимизда талаба ёшларга давлатимиз рахбари томонидан яратилган имкониятлар хақида гапириб ўтди ва бугунги кунга келиб институтда Ўзбекистон  Ёшлар иттифоқи  томонидан  иқтидорли талабалар учун тўлов – кантрактининг 35% ини имтиёзли тўлаш хақида гапириб ушбу имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини ота-оналарга фарзандларининг келажаклари учун доимий назорат қилиб туришларини гурух мураббийлари билан алоқа да бўлиб  фарзандининг дарс машғулотларига келиб кетишларини назорат қилиш кераклига хақида таъкидлаб ўтди.

Davomi

Жиззах Политехника институти “Автомобиль йўллари” кафедраси 123-18 АЙ ва А гуруҳининг февраль ойи маънавият кунида олиб борган ишлари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т.

“Автомобиль йўллари” кафедраси 123-18 АЙ ва А гуруҳининг февраль ойи маънавият кунида  режасида Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор бўлган масканларида бири ,  бахт ва шодлик куйчиси Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейларига ҳамда давлат арбоби Шароф Рашидов музейларига ташриф назарда тутилган эди. Шуни инобатга олган ҳолда, 22 - февраль куни

123-18 АЙ ва а гуруҳи талабалари    гуруҳ мураббийси Д.Қосимова билан бирга Хамид Олимжон ва Зулфия ҳамда Шароф Рашидов музейларида бўлишди.

 

 

Музейдан талабалар катта тассурот билан қайтишди.Маънавият кунимиз жуда хам мазмунли ўтди.

Davomi

ТАЛАБА –ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ОТА–ОНАЛАР ВА ИНСТИТУТ ҲАМКОРЛИГИ

2019 йилнинг 1 март куни Жиззах политехника институтининг катта мажлислар залида  “Архитектура ва қурилиш” факультети “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси томонидан кафедрага бириктирилган,  I-босқичда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари билан   “Талаба-ёшлар тарбиясида олий ўқув муассасаси ва ота-оналар ҳамкорлиги” шиори остида учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Davomi

Institutimizda bayram shukuhi

7-mart kuni Jizzax politexnika institutida "Xalqaro xotin-qizlar kuni" munosabati bilan bayram tantanalari ko'tarinki ruhda bo'lib o'tdi.

Davomi

Фаол ва ташаббускор аёл ўқитувчилар тақдирланади

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ – 5325 сонли фармонигна кўра “Мўтабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилди. Ушбу кўкрак нишони жамият ва давлат хаётидаги фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали мехнати билан оиланинг шаклланиши, фаровонлиги ва мустахкамланишига ҳамда оналик ва болалик муҳофазасига муносиб хисса қўшганлиги учун институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Бувражаб Турсунова 8 март – хотин қизлар байрами арафасида “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади.

Davomi

2019 йилнинг 07 март куни Жиззах политехника институтида “Маънавий жасорат соҳиблари” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

2019 йилнинг 07 март куни Жиззах политехника институти мажлислар залида Ўзбекистон қахрамонлари - Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсупов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов, Аджабиётшунос олим Озод Шарофиддиновларнинг таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан “Маънавий жасорат соҳиблари” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Davomi

“Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида Хитойнинг Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси профессорлари Wei Wenxing ҳамда Kang Yuan Chunлар билан бўлган суҳбат тўғрисида МАЪЛУМОТ

2018 йил 26-сентябр куни Жиззах шахридаги Махсус индустриал зонада хитойлик делегация аъзолари ва Жиззах вилоятининг етакчи ташкилотлари хамда Жиззах политехника институти ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда хитойлик делегациянинг бошлиғи Ҳенан қишлоқ хўжалиги академияси профессори Wei Wenxing ва делегация аъзолари ўзларини республика ва вилоятдаги ер, сув, ўғит ресурслари, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, об-ҳаво шароити, қурилиш, иқтисодий масалалар бўйича қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Davomi

ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ “АВТОТРАНСПОРТ” факультети

«АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ» кафедрасининг 253-16 АЙ ва А  гурухи талабаларининг дам олиш куниларини мароқли ва сермазмун ўтказиш мақсадида,  гурух мураббийси Ш.Эрбоев хамда фаъкултет ташаббуси билан кафедра ассистенти З.Мурадов бошчилигида Самарқанд шахрининг тарихий Қадамжоларига саёхатга бориб келишди.

Davomi

Zulfiyaxonim tavalludining 104 yilligiga bag'ishlab

2019-yil 1-mart kuni atoqli o'zbek shoirasi Zulfiyaxonim tavalludining 104 yilligiga bag'ishlab institutning "Ma'naviyat va ma'rifat" bo'limi qoshida ijodkor professor o'qituvchilar va talabalardan tashkil etilgan "Iste'dod" klubi tomonidan mushoira  kechasi tashkil etildi. Mushoirada ijodkorlar o'zlarining yangi ijod na'munalaridan tadbir qatnashchilarini bahramand etdilar.

Davomi

Institutimizning 2 nafar vakili g'oliblikni qo'lga kiritdi.

O'ZBEKISTON XOTIN-QIZLAR QO'MITASI O'ZBEKISTON IXTIROCHI AYOLLAR MARKAZI

18-20-fevral kunlari Turin Politexnika Universitetida «O'zbekiston ayollarning 100 ta eng yaxshi innovatsion loyihasi» II Respublika tanlovi bo'lib o'tdi.

Davomi

Kitob – ma’naviyat ko‘zgusi

Institut konferensiyalar zalida  15 fevral kuni institutimiz  ma’naviyat va ma’rifat –bo‘limi, institut axborot –resurs markazi va  “Avtomobil yo‘llari” kafedrasi bilan hamkorlikda o‘zbek romanchilik maktabi asoschisi Abdulla Qodiriy  tavalludining 125 yilligiga bag‘ishlab  “Kitob – ma’naviyat ko‘zgusi” deb nomlangan tadbir bo‘lib o‘tdi.

Davomi

"O'ZBEKISTON KONSTITUTSIYASI TARIXI" | kitob taqdimoti

26-fevral kuni soat 11:00 da institut Ma'naviyat va ma'rifat bo'limi, institut Yoshlar ittifoqi boshlang'ich tashkiloti hamda Axborot-resurs markazi hamkorligida tashkil etilgan "Konstitutsiya - baxtimiz qomusi" shiori ostida "O'ZBEKISTON KONSTITUTSIYASI TARIXI" nomli kitobining taqdimoti bo'lib o'tdi.

Davomi

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ЎЗБЕК РОМАНЧИЛИГИ АСОСЧИСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш ҳамда ёзувчи таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 1027-ф-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 15 февраль куни институт маънавият ва маърифат бўлими, ахборотресурс маркази ва “Автомобиль йўллари” кафедраси билан ҳамкорликда, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Китоб маънавият кўзгуси” деб номланган тадбир ўтказилди.

Davomi

"СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – ФАРОВОН ҲАЁТ АСОСИ”

Институтнинг “Радиоэлектроника” кафедраси ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Davomi

ЁШЛАР - ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ

Институтнинг “Енгил саноат технологияси” кафедраси ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Davomi

Бугунги ёшларимиз келажагимиз бунёдкори

2019 йил 11-феврал куни кеч соат 1800да Жиззах политехника институти талабалар турар жойида “Бугунги ёшларимиз келажагимиз бунёдкори” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази” Жиззах шаҳар бўлими мутахассиси, Дўстлик ордени соҳибаси Фароғат Сатторова ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хусан Абдуниязовлар таклиф этилди. Йиғилишда институт психологи Орифжон Ражабов, институт талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Хуршид Тўхтаев ва талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 215 нафар талабалар иштирок этишди.

Davomi

АЛИШЕР НАВОИЙ ВА ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ИЖОДИДА – БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ

9 феврал куни Жиззах политехника институти Катта мажлислар залида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” бадиий кечаси бўлиб ўтди.

Davomi

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учурашув

Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ахборот ва матбуот бўйича маслаҳатчиси Сюзанна Вуд ҳамда элчихонанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари институтимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар билан учрашув ташкил этилиб, унда талабаларга элчихонанинг таълим ва алмашув дастурлари, ахборот воситалари билан алоқа ҳамда нуфузли FULBRIGHT (Фулбрайт) дастури, бакалавр талабалар ва докторлик даражасига эга олимлар учун мўлжаланган дастурлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилди.

Davomi

Ш.Рашидовнинг 101 йиллик таваллуд кунига бағишлаб “Олий математика” кафедраси жамоаси Ш.Рашидов ҳамда Х.Олимжон ва Зулфия музейларига ташриф буюришганлиги тўғрисида маълумотнома

Шароф Рашидов (6-ноябрь(24-октябрь эски ҳисоб бўйича) 1917-31октябрь 1983)-совет партия ва давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси , социалистик мехнат қахрамони (1974), Ўзбекистон ССР Комунистик партия рахбари. 1939-йилдан КПСС аъзоси. Жиззах пед.техникумни(1935), Самарқанд Давлат Университетининг филалогия факультетини тугатган(1941). Самарқанд вилояти газда маъсул котиб, мухарири ўринбосари ва мухарир 1943- иккинчи жахон уруши қатнашчиси. Ўзбекистон КП Самарқанд вилояти комитети котиби,”Қизил Ўзбекистон” газетаси мухарири, Ўзбекитон Ёзувчилар уюшмасининг бошқаруви раиси(1949-50), Ўзбекистон Олий Совети Президуми раиси, мехнат қахрамони.

 

Рашидов адабиётга шоир сифатида кириб келди ва 1 йирик асари –“Чегараси” достони 1937 йилда нашр қилинди. Фашизмга қарши кураш туйғулари билан сугорилган “Қахрим” шерлари тўплами 1945 йилда чоп этилди. “Ғолиблар” қиссаси(1953), “Бўрондан кучли”-1958йили, “Қудратли тўлқин”-(1964), “Ғолиблар”-(1972) романлари яратилди.

 

 

 

 

 

Рашидов республикага рахбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан эксентсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта якка хокимлигининг қарор топиши каби нохуш холатлар хам юз берди. Рашидовнинг вафотидан сўнг Марказ тамонидан тоталитар тузимнинг барча кирдикорлари Рашидовга юкланди. 80-йиллар қатоғонида нохақ қораланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач  Рашидовнинг номи оқланди. Президент И.Каримов ташаббуси билан Рашидовнинг 75-йиллиги нишонланди.

Davomi

28.12.2018й куни Жиззах вилояти хокимлиги ва ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкиллаштириган спорт байрами марафони ҳақида маълумотнома

28.12.2018й куни Жиззах вилояти хокимлиги ва ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ташкиллаштириган спорт байрами марафон булиб ўтди. Марафонда ҳамма кафедра аъзолари фаол иштирок этишди. Марафонда ҳамма кўнгиллилар иштирок этишди. Шу жумададан Жиззах политехника институти талабалари ва ўқитувчилари иштирок этишди.

Марафон иштирокчилари Жиззах шаҳри ҳудудининг марказий Ш.Рашидов шоҳ кўчасидан старт олдилар, ҳамда Ш.Рашидов майдонидан халқа бўйлаб югуришди.  Марафон давомида кафедрага тегишли гурух талабалари ҳам фаол иштирок этиб олдинги ўринларда финишга етиб келдилар. Хамда вилоят ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи тамонидан ташкиллаштирилган қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланишди.

Марафон қатнашчилари ва томошабинлар ўртасида илиқ таъсурот ўйғотдилар.

 

 

Олий математика кафедраси

маънавий ишлар бўйича маъсул:                                                       Т.Т. Ҳайдаров   

 

Davomi

“Инсон хотираси азиз” мавзусида ўтказган тадбир маълумотномаси

28.11.2018й  куни “Олий математика” кафедраси ўқитувчилари Жиззах шаҳрида жойлашган хотира хиёбонида бўлишди.  Хотира хиёбонида 1941-1945  йиллари 2-жахон уруши йилларида ватан шанини ҳимоя қиламан деб ном нишонсиз йўқ бўлиб кетган ота боболаримизнинг  ёрқин хотирасини абадийлаштириш бўйича матомсаро она хайкалининг қурилиши.

 

 

 

Олий математика кафедраси маънавий

ишлар бўйича маъсул:                                                                               Т.Т. Ҳайдаров

 

Davomi

6.01.2019й куни “Ватанпарварлик ойлиги” муносабати билан ўтказилган тадбир маълумотномаси

6.01.2019 й куни Жиззах вилояти хокимлиги ташаббуси билан “Ватанпарварлик ойлиги”га Гандумтош махалласида  ҳарбий аскарлар тамонидан ўтказилган тадбирда “Олий математика” кафедраси ўқитувчилари жамоаси иштирок  этиб   қайтишди. Тадбир давомида замонавий қурол аслаҳалар намойиши бўлиб ўтди. Ҳар бир қурол аслаҳалар тўғрисида  кафедра аъзолари батафсил маълумот олишди.  Тадбирда ҳар бир ҳарбий қисм ўзининг чиқишлар билан иштирок  этди.

 

Кафедра маънавий ишлари  бўйича маъсул:                                                Т.Т.Ҳайдаров

Davomi

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar