Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш ҳамда ёзувчи таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги 1027-ф-сон Фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 15 февраль куни институт маънавият ва маърифат бўлими, ахборотресурс маркази ва “Автомобиль йўллари” кафедраси билан ҳамкорликда, ўзбек романчилик мактаби асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб “Китоб маънавият кўзгуси” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намоёндаси, ўзбек романчилик мактабининг асосчиси Абдулла Қодирийнинг бешта йирик асари “Автомобиль йўллари” кафедрасининг биринчи курс талабалари томонидан ёритиб берилди. Ўтказилган тадбирларда институтнинг “Ибрат” талабалар театри томонидан саҳналаштирилган “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён” романлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари номойиш этилиб, “Истедод” клуби томонидан шеърлар ва асарлардан парчалар ўқилди. Бундан ташқари институт “Автотранспорт” факультети талабалари ўртасида “Абдулла Қодирий асарлари билимдони” деб номланган кўрик-танлов ўтказилди. Тадбир сўнгида институт ахборот ресурс маркази, маънавият бўлими хамда “Автообилъ йўллари” кафедраси томонидан тадбир иштирокчиларга эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. [gallery ids="4266,4265,4264"] Маъруф ХАМИДОВ Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси