7 май куни Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан институт маданият саройида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида жорий ўқув йилида вилоятдаги ҳарбий қисмлар билан биргаликда ўтказилган маънавий-маърифий ишларда фаоллик кўрсатган ҳарбий хизматчилар таклиф этилдилар ва уларга байрам муносабати билан совға-саломлар берилди. Шунингдек, тадбирда мехнат фахрийларидан К.Тагматов, П.Мансуров, М.Мансуровлар иштирок этишдилар. Тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ўртасида ўтказилган футбол мусобақасининг ғолиблари тақдирландилар. Тадбир давомида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Талаба-театр” кўрик танловида биринчи ўринни қўлга киритган институтнинг “Ибрат” жамоасининг чиқишлари, Жиззах Олий Ҳарбий Авиация билим юрти курсантлари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига “Шараф лентаси” тақдим этилди.

Институт Матбуот хизмати