9 феврал куни Жиззах политехника институти Катта мажлислар залида сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” бадиий кечаси бўлиб ўтди. Тадбирда Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова – Навоий ижодида хотин-қизлар масаласи, ижтимоий тенглик масаласи, Бобурнинг ғазалларида ватанпарварлик ғояларининг, ибо, ҳаё каби ижобий ҳислатларнинг ёритилганлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши раиси Д.Худойшукуров – иккала шоҳ ва шоир ижодларида ёшларнинг тарбияси масаласи, Хорижий тиллар кафедраси доценти Д.Соатова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари, шоира М.Абдураҳмонова – Навоий ва Бобурнинг ижодидаги улкан меҳр-муҳаббат туйғларининг акс этганлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Ҳаётхон Ортиқбоева – шоирларнинг ижодида оила, тарбия, жамиятнинг ҳаётининг барча соҳалари тўғрисида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ва адиба, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими бош мутахассиси Н.Қосимова, Навоийшунос олим, Заҳириддин Муҳаммад Бобур мукофоти совриндори В.Раҳмон каби шоир ва адибалар иштирок этишдилар. Тадбир сўнггида институтнинг етакчи, фаол талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар томошабинларга ҳавола этилди. [gallery ids="4179,4180,4181,4182"] Институт матбуот котиби Хошим Хидиров