2019 йил 3 май куни “Умумтехника фанлари” кафедрасида 9 Май - “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда кафедра ўқитувчиси, “Афғон уруши” фахрийси Исхоқ Жулонов иштиролк этиб, 1985-1987 йиллар давомида ҳарбий хизматга чақирилиб, йигитлик бурчини Афғонистон Республикасида ўтаганлиги, ушбу даврда қанчадан-қанча ўзбек ўғлонларининг Афғонистонда бошларидан ўтказган қийинчиликлар ҳақида гапириб берди. Кафедра мудири доц. Х.Игамбердиев “Улуғ ватан уруши” ва “Афғон уруши” ҳақида гапирар экан, жумладан ушбу даврда ўзбек ўғлонларининг Ватан учун ўз жонларини фидо қилганликлари хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида йиғилиш қатнашчилари томонидан саволларга батафсил жавоблар бериди. Йиғилиш жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

       Кафедра мудири    доц.Х.Х.Игамбердиев