Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ахборот ва матбуот бўйича маслаҳатчиси Сюзанна Вуд ҳамда элчихонанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходимлари институтимизга ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар билан учрашув ташкил этилиб, унда талабаларга элчихонанинг таълим ва алмашув дастурлари, ахборот воситалари билан алоқа ҳамда нуфузли FULBRIGHT (Фулбрайт) дастури, бакалавр талабалар ва докторлик даражасига эга олимлар учун мўлжаланган дастурлар тўғрисида кўплаб маълумотлар берилди.