Hello

Биз коррупцияга қарши муросасиз курашишимиз ҳамда жамиятдан унинг илдизини тўлиқ олиб ташлашимиз лозим.

Коррупция – ижтимоий хавфи шунчаликки, у энг аввало давлатчиликнинг асосларини емиради. Ҳатто муайян даражага етганда миллий хавфсизликни келтириб чиқаради.  Коррупция муаммоси БМТ Европа Кенгаши шунингдек Америка давлатлари ташкилоти Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро уюшмалар томонидан кўриб чиқилган.  Коррупция бутун дунё муаммосидир. Ундан бирон-бир давлат қутила олган эмас. Унинг кўринишлари шунчалик хилма-хилдирки, хатто турли туман кўринишдаги маданий анъанага айланиб қолган дейиш мумкин.

Биз “коррупция маданиятнинг бир ажралмас қисми” деган афсоналарни йўқ қилиб, унга қарши муросасиз курашиш ҳамда жамиятдан унинг илдизини тўлиқ олиб ташлашимиз лозим.

Юридик соҳада коррупцияга қарши курашиш – қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда коррупцион қилмишларга нисбатан жазо чораларини оғирлаштириш орқали курашиш ҳам асосий усуллардан бири ҳисобланади.

Таълим ва маданият соҳасида – шахснинг ахлоқ-одоб ва маънавий сифатларини шакллантириш ва ривожлантиришни, ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий таълимни шакллантириш лозим.

Коррупцияни тадқиқ қилиш бўйича таниқли фин мутахассиси, профессор Сеппо Тихонен фикрига кўра, бугунги кунда халқнинг хавфсизлиги ва осойишталиги яхши бошқарув билан боғлиқ, яъни, сиёсий ҳокимиятнинг халқнинг ишларини бошқараолиши. Коррупция қонун устуворлиги принципини бузади, сиёсий барқарорлик ва ижтимоий бирликнинг институционал асосларини бўшаштиради, иқтисодий ривожланишни мураккаблаштиради.

 

 

Жаҳонгир Тулаков,

Жиззах политехника институти талабаси

 

 

 

else : ?>

Комментарии закрыты.

Добавить комментарий