Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 242-сонли қарорига асосан жорий йил 25-26 апрел кунлари институт ахборот ресурс марказида “Фавқулотда вазиятларда ҳаракат қилиш ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш” бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарида йўл-транспорт ходисалари юз берган тақдирда зарар кўрганларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш бўйича мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар берилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков