2019 йил 11-феврал куни кеч соат 1800да Жиззах политехника институти талабалар турар жойида “Бугунги ёшларимиз келажагимиз бунёдкори” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази” Жиззах шаҳар бўлими мутахассиси, Дўстлик ордени соҳибаси Фароғат Сатторова ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Хусан Абдуниязовлар таклиф этилди. Йиғилишда институт психологи Орифжон Ражабов, институт талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Хуршид Тўхтаев ва талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 215 нафар талабалар иштирок этишди. [gallery ids="4185,4186,4187"]