2019 йил 1-7 март кунлари Жиззах политехника институти спорт залида волейбол бўйича 2000-2002 йилларда туғилган ўcмир қизлар ўртасида VIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа якунига кўра 1 ўринни Бухоро вилояти,  2- ўринни Жиззах вилояти ва   3- ўринни Наманган вилояти жамоаси эгаллади. Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.