Жорий йилнинг 26 март куни Жиззах политехника институти маънавият ва маърифат бўлими томонидан давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги 5та ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини янада яхшилаш бўйича тадбир ташкил этилди. [gallery ids="4981,4982"] Тадбирда ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда “Зукко китобхон” танлови эълон қилинди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида маънавиятни юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Жиззах китоб дунёси”савдо мажмуаси билан ҳамкорликда сайёр китоб савдо ярмаркаси ўтказилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков