Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги    ПҚ-3514-сон қарори ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш, ёшларни мамлакатимизнинг туризм масканлари билан таништириш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида Tourism challenge (Туризм чорлови) танлови элон қилинган эди. Шу муносабат билан Жиззах политехника институти ўқитувчи-ходимлари ва талабаларидан 500 нафари жорий йил 7 апрел куни юртимизнинг бой тарихий масканларидан бири бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди. Саёҳат давомида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, “Шоҳи Зинда” мажмуаси, (Ислом Каримов қабрлари), “Гўри Амир” мажмуаси ва Регистон мажмуалари ҳамда Мирзо Улуғбек  расадхоналари билан танишиб, улар тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлишди. Саёҳатдан фотолавҳалар: