Институтимиз профессор-ўқитувчилари хамда соха мутахассислари  ноанъанавий энергетик қурилмалари ва қайта тикланувчан электр станциялари лойиҳаси, қурилиши ва эксплуатациясига оид ҳисоблар услубиятини чуқур ўрганиш, жиҳозлар турлари, тузилиши, иш режимлари, конструкциясини тузиш, қабул қилинган ечимларни техник ва иқтисодий жиҳатдан асослаш, шу соҳадаги илмий-техника тараққиётининг энг янги ютуқлари билан таништириш, қайта тикланувчан энергетик қурилмалари қурилиши ва эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган табиат ва меҳнат мухофазаси масалаларини талабаларга ўргатиш ва институтнинг истеъмол қиладиган электр энергиясини тежаш мақсадида бир неча лойихаларни амалга ошириб келмоқда.  

Умумий қуввати 2500 Ватт бўлган шамол генератори

  [gallery ids="4824,4823"] Жиззах политехника институтида ўрнатилган  умумий қуввати 2.5 кВт бўлган шамол генератори нафақат тажриба қурилмаси, балки электр энергияси ишлаб чиқариш учун хам хизмат қилади. Шамол генератори ишлаб чиқарган электр энергиясидан ёритиш қурулмалари ва институтнинг 101-хонасида жойлашган барча истеъмолчилар таъминланган. Шамол генератори ўртача  йилига 5000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.  

Қуввати 200 Ватт бўлган қуёш панели

Жиззах политехника институтида ўрнатилган умумий қуввати 200 Ватт бўлган қуёш электр станцияси шамол генератори билан биргаликда “Гибрид” тизимни ташкил қилади. Бир йилига ўртача 550 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.  

Энергия тежамкор лампалар ўрнатилган стенд

Институтда ташкил этилган “Энергия тежаш ва муқобил энергияларни тадқиқ этиш” илмий-амалий тажриба хонасида тежамкор лампаларни синаш имконияти яратилган ва лампаларнинг хар хил техник  характеристикаларини олиш мумкин.   Институт худудида  “Технопарк” мавжуд бўлиб, унинг майдонини ва атрофини ёритиш курулмаларини электр билан таъминлаш учун умумий қуввати 1кВт бўлган қуёш электр станцияси ўрнатилган. Ўрнатилган қуёш электр станцияси йилига ўртача 3000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. [gallery ids="4825,4826"]

Умумий қуввати 7.5 кВт бўлган 27 дона қуёш панеллар

Германия экология вазирлигининг гранти доирасида олиб келинган умумий қуввати 7.5 кВт бўлган қуёш электр станцияси ёрдамида йилига ўртача 25000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони бор. Қуёш электр станцияси илмий-амалий лаборатория бўлиши билан биргаликда электр истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш вазифасини бажаради, жумладан институт худудини суғориш учун мўлжалланган насос электр двигателини ва худудни ёритиш прожекторларини электр билан таъминлайди. [gallery ids="4827,4828,4829"] Институт худудида Кореялик тадбиркорлар хомийлигида умумий қуввати 600 Ватт бўлган “Гибрид” электр станция ўрнатилган бўлиб, ёритиш қурилмаларни электр билан таъминлашга мўлжалланган электр станцияси йилига ўртача 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Ушбу муқобил энергиялардан фойдаланиш ҳисобига  институтнинг асосий электр энергия лимитидан -34,5 минг/квт, яъни   йилига 9,4 млн.сўмлик маблағ тежалмоқда. Бундан ташқари 2018 йилда “Электроэнергетика” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан институт   иситиш тармоғида ишлатиладиган жами 5 та двигателга (электр энергиясини тежайдиган) конденсатор қурилмаси ўрнатилди,  натижада кабеллардаги исрофларни камайтириш ҳисобига бир йилда 5,5 минг/квт электр энергияни тежашга эришилмоқда. Жами муқобил энергиядан фойдаланиш ва энергияни тежайдиган конденсатор қурилмалари натижасида йилига –  10,8 млн.сўмлик, яъни 40 минг/квт электр энергияси тежалмоқда. Бундан ташқари  институт сув таъминоти тизими 3 та артезиан қудуқлар билан таъминланиб, уларни бир-бирига ( кольцевой) уланиши натижасида 3 та электродвигателдан зарур пайтларда 1 тасини ишлатиш эвазига электр энергиясини иқтисод қилинмоқда. Биноларда техник ходимлардан навбатчилик ташкил қилиниб  кечалари ортиқча ёритишларсиз “ навбатчи-ёритиш” тамойили асосида иш ташкил қилинган.    

        Молиявий-иқтисодий ишлар

        бўйича проректор                                                            Б.Матниязов