Жиззах политехника институтида 17-18 май кунларига белгиланган “ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАН, МАДАНИЯТ ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДАГИ ЮТУҚЛАРИ” мавзусида халқаро конференция бошланди. Ушбу конференцияда республикамиздаги олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, дунёнинг етакчи олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, соҳа мутахассислари иштирок этишмоқдалар. Хусусан, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Нурматова Мукаррам Ахмедовна, Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мухторова Назира Абдусатторовна, Хитой ФА, Синьцзян физика ва химия-технология институти профессори Ахмидин Вали Хинжиан, Франция элчихонаси ходими Софи Жинд, Амерка Қўшма Штатларидаги Peace Corps компанияси волантёри Вивиана Mарсел, Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург политехника университети профессори, т.ф.д. Кулик Сергей Владимрович, Қозоғистон Республикасидаги «Буюк ипак йўли» халқаро университети ректори, ф.ф.д., профессори Ефимова Ирина Евгеньевна, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси докторанти, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ғаффорова Мавлюда Қурбонбоевна, Қирғизистон Республикасидаги Тараз Гуманитар - Инновация университети доценти, п.ф.н. Ходжагельдиева Зульфия Мирзагельдиевна, Тожикистон қишлоқ хўжалик ФАнинг боғдорчилик ва сабзавотчилик институти катта илмий ходими Бахриев Сухфатжон Ҳусейнович, Аҳмад Яссавий номли Қозоқ-Турк халқаро алоқалар университети профессори Каримбетов Бурхон Тешабоевич, Чехия Республикаси Прага технология университети магистри Элёр Мадримов, Ўзбекистон Республикаси “Оила” илмий- амалий тадқиқот маркази Наманган вилоят бошқармаси Чортоқ туман бўлими раҳбари Убайдуллаева Муҳаббат Ғайбуллаевна каби олим ва мутахассислар иштирок этишмоқдалар. Халқаро конференция ўз ишини 18 май куни ҳам шўъбаларга бўлинган ҳолда давом этдиради.

Жиззах политехника институти Матбуот хизмати