E'lonlar

">

Жиззах политехника институтида “ЭЛЕКТРОН - ИННОВАЦИОН КУТУБХОНА” ташкил этилди

Жиззах политехника институтида “ЭЛЕКТРОН - ИННОВАЦИОН КУТУБХОНА” ташкил этилди

Жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентдаги Талабалар шаҳарчасига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах политехника институтига ташриф буюрган Республика ишчи гуруҳи тавсияси билан институтда “ЭЛЕКТРОН - ИННОВАЦИОН КУТУБХОНА” ташкил этилди. Ушбу “Электрон - инновацион кутубхона”да институт кутубхонасидаги қарийб 26.000 дона китобнинг электрон нусҳаси киритилган бўлиб, ушбу кутубхонада талаба-ўқувчилар бир вақтнинг ўзида ҳам электрон китоб билан танишишлари, ҳам ушбу китобларнинг аудиоларини эшитишлари мумкин бўлади.

Фойдаланувчи телефонида кодни сканер қилиб, тақдим этилган ҳавола орқали базадан ўзига керакли адабиётнинг электрон нусхасини бир зумда топиши ва юклаб олиши мумкин бўлади. “Электрон - инновацион кутубхона” тўғрисида маълумот олиш учун талабалар учун махсус кутубхона баннерлари тайёрланди.Ушбу кутубхона баннерларида адабиётлар ва дарсликларнинг номи ва уни онлайн базадан топиш имконини берувчи QR код жойлаштирилади. QR book инновацион кутубхона лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида QR код орқали китобларни интернет ресурсларидан тез ва осон топиш имконияти пайдо бўлади. Талабалар ўз смартфони орқали QR code reader иловасини юклаб олиб мавжуд кодларни китоб QR кодини махсус иловаси ёрдамида ўқитади ва китобни онлайн равишда ўқиш имкониятига эга бўлади. Хусусан, Автотранспорт факультети 348-17 ТИЭ гуруҳи талабаси Савронов Достон ушбу мобил дастурнинг қулайликлари ҳақида қуйидагиларни келтириб ўтди. Бу биз учун янгилик ҳисобланган “Электрон - инновацион кутубхона”нинг жуда кўп афзалликлари бор. Жумладан, талабалар исталган вақт режимида ушбу мобил иловадан фойдаланишлари мумкин. Ким хоҳласа китобнинг аудиосини, ким хоҳласа видеосини ёки матнли шаклини бемолол ўқиб ўрганиб бориши мумкин. Ушбу қулайликлар ҳозирги ривожланган инновацион асрда биз талабаларга китоб ўқишимиз, ундан ўзимиз учун керакли маълумотларни топишимизда жуда асқотадиган технология бўлиб ҳисобланади. Зеро, китоб — қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида тенгдошлар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

          Жиззах политехника институти Матбуот хизмати

TASHKILOT

Jizzax Politexnika instituti axbarot texnologiyalar markazi.

  • dgpi_info@edu.uz
  • +8(372) 2264605
  • JIZZAX SHAXRI ISLOM KARIMOV KO’CHASI 4 UY

Ulashish