Жорий йилнинг 18-май куни Жиззах Давлат педагогика институти маданият саройида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан талаба- ёшларни санъатга муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш, иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Талабалар театр студиялари” фестивалининг учинчи саралаш босқичи бўлиб ўтди. “Талабалар театр студиялари” фестивалининг учинчи саралаш босқичида Чирчиқ давлат педагогика институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамда Жиззах политехника институтининг жамоалари иштирок этдилар. Танлов натижаларига кўра Жиззах политехника институтининг “Ибрат” талаба театр студияси ғолиб деб топилиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.Бундан ташқари,“Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари”номинациячи ғолиби деб Жиззах политехника институтининг “Ибрат” талаба театр студияси раҳбари Бахтигул Рашидова топилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков