Кун давомида: - Жиззах политехника институти рахбарияти (ректор,проректорлар ва декан) билан суҳбат, институт ва институт факультетлари тўғрисида тақдимот (таълим муассасаси ҳаёти ва фаолиятини турли слайдлар, планшет, стенд ҳамда видеороликлар орқали намойиш этиш). - Институтда бўладиган янгиликлар, эълонлар ҳамда ўзгаришларни ижтимоий тармоқлар (Telegram, Facebook, Instagram) орқали етказиб бориш, - Институт бўйича тур (факультетлар ўқув бинолари, ёзги ва кузги спорт заллари ҳамда майдончалари, кутубхона, ошхона, ётоқхона ва б.қ.) лойиҳалари амалга оширилди.