Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор мажлисида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, китобхонлик тарғиботига оид масалалар таҳлил қилинган эди. Мажлисда давлатимиз раҳбари “…ҳар бир раҳбар шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу ажойиб ташаббус сифатида китобхонликни ривожлантириш билан бирга фарзандларимиз тарбиясида ўзининг ижобий самарасини беради”, дея таъкидлаган эди. Бугунги кунда Президентимизнинг ушбу ташаббуси бошқа қатор соҳалар каби Жиззах политехника институти раҳбарияти томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда. 2019 йилнинг 29 март куни Жиззах политехника институти ректори Алишер Усманкулов ўзи таҳсил олган Жиззах вилояти Зомин туманидаги      57-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига ўзининг шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди. Ташриф чоғида мактаб жамоаси билан давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, мактабда таълим олаётган ўқувчилар билан дилдан суҳбат қурди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков