Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг институтдаги ижроси, талабалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида институтда талабалар ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилди. Бугун 17-апрель куни “Кимё” кафедраси талабалари ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.Кўрик танловда кафедрадаги 6 та гуруҳ жамоалари иштирок этишди. Танловда институтнинг “Сервис”факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Усанов Мехриддин, “Маънавият ва маърифат бўлими” ходими Тошбоев Аслиддин ҳамда “Саноат технологиялари” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Шамшиев Жаъфарлар хакамлиги остида бўлиб ўтди. Натижаларга кўра 301-18 КТ, 302-18 КТ ва 304-18 КТ гурухлари факультет босқичига йўлланма қўлга киритдилар.

                             “Кимё” кафедраси мудири:                                                    Хақбердиев Ш.М.   [gallery ids="5241,5242,5243,5244"]