Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон қарори ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш, ёшларни мамлакатимизнинг туризм масканлари билан таништириш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида Tourism challenge (Туризм чорлови) танлови элон қилинган эди.

[gallery ids="5233,5234"]

Шу муносабат билан Жиззах политехника институти “Саноат технологиялари” факультети 302-18 КТ йўналишининг 18 нафар талабалари ва гуруҳ раҳбари Каримова Ф.С. жорий йилнинг 17 апрел куни юртимизнинг бой тарихий масканларидан бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳатлари ташкил этилди.

[gallery ids="5235,5236,5237"]

Саёҳат давомида Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, “Шоҳи Зинда” мажмуаси, (Ислом Каримов қабрлари), “Гўри Амир” мажмуаси ва Регистон мажмуалари ҳамда Мирзо Улуғбек расадхоналари билан ташиб, улар тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлишди.

Тайёрлади :                                                                                                 Каримова Ф.С.