Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойларда ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий соҳалардаги устувор вазифаларини амалга ошириш мақсадида илгари сурилган 5 ташаббусини амалга оширишга қаратилган туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб борилмоқда. Шу муносабат билан Жиззах политехника институти томонидан 31 май куни 5 ташаббуснинг 4 йўналиши ҳисобланган “Ёшлар маданиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган” ташаббусни амалга ошириш учун институт факультетлари ўртасида қарийб 2 ойдан буён жами 5000 нафар талабани қамраб олган “ЗУККО КИТОБХОН” кўрик-танлови ўтказилиб келинди. Мана бугун ушбу кўрик-танловнинг финал босқичи ўтказилди. Ушбу якуний босқичда ҳар бир факультетдан ғолиб деб топилган 3 тадан, жами 15 та гуруҳ иштирок этмоқда. Танлов ғолибларини тақдирлаш тасдиқланган Низом асосида амалга оширилди. Энг кўп балл тўплаган бешта гуруҳ жамоаси кўрик-танловнинг “Энг яхши бешталик” таркибига кириб, кўрик-танловнинг мутлоқ ғолиблари ҳисобланади. Ғолибларни мукофотлаш ҳакамлар ҳайъати қарори асосида, баённомалар ҳамда ректор буйруғи билан амалга оширилди. Институт бўйича “Зукко китобхонлар” танловида биринчи ўринни олган жамоа 4 000 000 (тўрт миллион) сўм; - танловда иккинчи ўринни олган жамоа 3 000 000 (уч миллион) сўм; - танловда учинчи ўринни олган жамоа 2 000 000 (икки миллион) сўм; - танловда яхши натижалар кўрсатган қолган иккита жамоа 500 000 (беш юз минг) сўм билан тақдирланади. Якуний натижаларга кўра қуйидаги танлов ғолиблари тақдирландилар: 1 ўрин “Архитектура ва қурилиш” факултетининг “Бунёдкор” жамоаси 2 ўрин “Саноат технологиялари” факултетининг “Билимдонлар” жамоаси 3 ўрин “Сервис” факултетининг “Инвесторлар” жамоаси 4 ўрин “Саноат технологиялари” факултетининг “Ёш китобхонлар” жамоаси 5 ўрин “Электромеханика ва радиоэлектроника” факултетининг “Алоқачилар” жамоаси