2019 йил 15 март куни Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Жиззах политехника  институти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан йўллаган табриги асосида “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олийжаноб қадрият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда  Ўзбекистон Миллий тикланиш Демократик партияси вилоят кенгаши мутахассиси Ирода Муродова, партиянинг вилоят кенгаши  “Аёллар қаноти” бўлими раҳбари Машҳура Бузрукова,  “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси раҳбари Гулнора Ҳамроева, институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Бибиражаб Турсунова ўз маърузалари билан фаол иштирок этишди. Тадбир асосан Прзидентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 8 мартдаги хотин-қизларга йўллаган табриги мазмун-моҳияти ва вилоятимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар хухусида бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида ишктирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.     [gallery ids="4849,4850,4851,4852,4853,4854,4855,4856,4857,4858"]