Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг институтдаги ижроси, талабалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида институтда талабалар ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилди. Жорий йилнинг 13-май куни “Саноат технологиялари” факультети талабалари ўртасида “Зукко китобхон” кўрик-танловининг факультет босқичи ўтказилди. Кўрик танловда факультет босқичига йўлланма олган  12 та гуруҳ жамоалари иштирок этишди. Танловда институтнинг  Ёшлар иттифоқи етакчиси М.Тожибоев, “Маънавият ва маърифат бўлими” ходими А.Тошбоев, институтнинг мураббийлар кенгаши раиси М.Хамидовлар хакамлиги остида бўлиб ўтди. Унда “Саноат технологиялари” факультети декани М.Позилов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ж.Шамшие иштирок этди. Натижаларга кўра 314-18 ЕСБКИваТ гуруҳи – III ўрин, 301-18 КТ гуруҳи – II ўрин ва 327-17 ЕСБКИваТ гурухи - I ўринга сазовар бўлиб, институт босқичига йўлланмани қўлга киритди. [gallery ids="5645,5646,5647"]