Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни олий таълим муассасаларида амалга ошириш ҳамда маънавий маърифий тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга бағишланган ўқув семинарининг иккинчи кунида назарий таклифлар ва тавсияларни бевосита амалиётга жорий қилиш бўйича амалий мулоқотлар ўтказилди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда ташкил этилган мулоқотларда олий таълим муассасаларидаги мавжуд камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, ҳолатни яхшилаш механизмлари юзасидан фикр алмашилди. Мулоқотлар якунида 5 та ташаббусни олий таълим муассасаларига жорий этишга қаратилган устивор вазифаларга бағишланган маърузалар ҳам тингланди. Семинар давомида ҳар бир йўналиш бўйича биттадан олий таълим муассасасини намунали қилиб тайёрлаш ва республикага ўрнак қилиб кўрсатишга келишиб олинди. Якунида эса 5 та ташаббуснинг олий таълим муассасаларидаги ижросини таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш вва мавжуд аҳволни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур ижросини республика миқиёсида ўрганиб бориш , илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўқув семинарининг ҳар чоракда бир маротаба ўтказилиши белгиланди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков