Институт ва жамият ҳаётида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ талабалар институт томонидан тақдирланди 2019 йил 30 апрел куни Жиззах политехника институти “Архитектура ва қурилиш” факультети ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Алимов очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Шоҳида Даманова, бўлим бошлиғи Э.Норпўлатов, Жиззах ҳарбий горнизони ходимлари ва 03195-сон ҳарбий қисм аскарлари иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ўқишга тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлиб, моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилган талабалар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар билан тақдирланди. Жиззах шаҳар санъат коллежи талабалари ва Жиззах горнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ижросида мусиқий чиқишлар ҳам ташкил этилди. Тадбир сўнгида талабалар, ота-оналар ва йиғилган меҳмонларга институтнинг “ИБРАТ” талабалар театр студияси томонидан саҳналаштирилган “УСТОЗ” номли спектакл намойиши ташкил этилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков