Жорий йил 29 март куни институт маданият саройида Жиззах вилоят ҳокимлигининг Диний ва жамоат ташкилортлари билан ишлаш бўйича котибияти билан ҳамкорликда диний экстремизм, терроризм таҳдидини олдини олиш мақсадида “Ислом : моҳият ва талқин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Диний ва жамоат ташкилортлари билан ишлаш бўйича котибият мудири Нурали Раимов ва институт Мураббийлар кенгаши раиси Маъруф Хамидовлар ҳозирги кунда ёшларга турли ижтимоий тармоқлар, мобил дастурлари ва турли воситалардан ахборот ҳуружлари орқали таъсир қилишга уринишлар кўп бўлаётганлиги, бу эса ҳар биримизни доимо огоҳ бўлишга чорлаши зарурлиги, шунингдек, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли диний экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан келиб чиқиб, талаба-ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, унинг ўрнига илм-маърифат билан шуғулланиш, давлатимиз томонидан яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланишга даъват этишди. Тадбир сўнгида “Ислом дини: моҳият ва талқин” номди ҳужжатли фильм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков