Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директор ўринбосари Даврон Максудов Жиззах политехника институтига ташриф буюриб,  институтда олиб борилаётган илмий ишлар ва лойиҳалар, Маънавий-маърифий фаолият билан яқиндан танишди. Ташриф сўнгида  институтнинг иқтидорли талабаларига  энг  сўнги чоп этилган бадиий китоблар ва хорижий давлатларда чоп этилган янги илмий китоблар жамланмасини совға қилди. Бундан ташқари институт Ахборот-ресурс марказига ҳам ўзларининг эсдалик совғалари ва китоблар жамланмаларини тақдим этишди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков