2019 йил 27 март куни Жиззах политехника институтида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.   2019 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июлдаги “2019 йилга мўлжалланган аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида 2018/2019 ўқув  йилида институтни битираётган битирувчиларни ишга тақсимлаш, тавсия этиш ва келажакда ишга жойлашиш жараёнларининг сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида иш берувчилар иштирокида “Карьера куни-2019” меҳнат ярмаркаси тадбири ўтказилди. «Карьера куни» меҳнат ярмаркасида 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар, жумладан Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси ва туманлардаги Бандликка кўмаклашиш марказлари, Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармаси ҳамда вилоят тижорат банклари, Жиззах вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси, Жиззах вилоят касб –хунар таълими бошқармаси, Жиззах вилоят Тендир савдолар ўтказиш консалтинг бўлими, вилоят Иссиқлик манбаи, Жиззах вилоят автомобиль йўллари бошқармаси, Ўзбекистон почтаси, Жиззах вилоят Молия бошқармаси, Жиззах Сувокова ДУК, Ўзагросугурта СК АЖ, “Ўз автотранс” агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси, Жиззах вилоят Қурилиш бошқармаси, Жиззах бош насос станциялари бошқармаси, Вилоят Қурилиш худудий назорат инспекцияси, Зомин ирригация тизими бошқармаси, Жиззах вилояти қўп тармоқли тиббиёт бошқармаси, Сирдарё Заравшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Жиззах вилояти уй- жой коммунал хизмат бошқармаси, Жиззах вилояти пенсия жамғармаси, Вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси, Жиззах вилоят Экология бошқармаси, Жиззах вилояти бозорлар ва савдо комплекслари бошқармаси, Жиззах вилояти Статистика бошқармаси, Жиззах вилоят транспорт назорат департаменти, Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюроси бошқармаси, “Жиззах Аккумлятор заводи ОАЖ, Жиззах пахтасаноат МЧЖ ҳудудий филиали, Жиззах Дон махсулотлари ОАЖ ва бошқа бир қатор корхона, ташкилот ва муассасалар иштирок этдилар. Бу тартибда мехнат ярмаркасини ўтказиш ўз самарасини беради, чунки институт битирувчилари 1188 нафарни ташкил этади. Бир вақтда битирувчилар билан иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказишнинг имкони йўқ. Мехнат ярмаркасини 3 босқичли қилиб хар бир йўналишнинг соха мутахассислари билан ўзаро сухбат қилиш битирувчиларимиз учун жуда катта имкониятлар яратди. Ярмарка доирасида иш берувчи ташкилотлар вакиллари ишга жойлашишга қўйиладиган малакавий талаблар ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида битирувчиларга атрофлича маълумот бердилар.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков

[gallery ids="4963,4969,4974,4968,4973,4961,4967,4970,4965,4972,4962,4966,4964"]