Жиззах политехника институтида 17 июл куни 2018-2019 ўқув йилида институтни битирувчи талабаларини катта ҳаёт сари кузатиш маросими яъни, ДИПЛОМ ТОПШИРИШ тадбири бўлиб ўтди. Ушбу ўқув йилида институтни жами 23 та бакалавр таълим йўналиши бўйича 1169 нафар, магистр таълим йўналишини 18 нафар талабалар битиришдилар. Тадбирда 50 нафар талабага имтиёзли димломлар ва институтнинг эсдалик совғалари топширилди.

Жиззах политехника 

институти Матбуот котиби