Жиззах политехника институти “Автотранспорт”факультети  ташаббуси билан 2019 йил 15 май куни Жиззах шахар халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли мактабнинг  5,6,7-синф  ўқувчилари ўртасида институт ректори кўбоги учун спортнинг фўтбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада мактабнинг 8 та футбол жамоаси ректор кўбигини қўлга киритиш учун фўтбол майдонига саф тортдилар.Тадбирни “Автотранспорт”факультети   ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Мамадиев очиб мусобақа иштирокчиларига институт ректори табригини йўллаб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.  Тадбирда мактаб директори, илмий бўлим мудири, жисмоний тарбия ўқитувчилари, мактабнинг ёшлар иттифоқи етакчиси иштирок этди. Тадбир якунида  институтнинг “Автотранспорт”факультети   ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Мамадиев ғолиб жамоаларга ректор   номидан кўбик  хамда   I, II, III     даражали дипломларни  топширди.   “Автотранспрт” факультети Ёшлар билан ишлаш

бўйича декан  ўринбосари                                                                                                                                     А. Мамадиев