28 март куни институтимизга Марфин Юрий Сергеевич-Иванова (давлат химия-технология университети илмий ишлар бўйича проректори) ҳамда Погонин Александр Евгениевич-Иванова (давлат химия-технология университети халқаро таълим ва хамкорлик бўлими бошлиғи) ташриф буюрдилар. Меҳмонлар ўқув жараёни, талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, илмий ва амалий ҳамкорлик юзасидан келишиб олдилар. 2 томонлама хамкорлик шартномаси тузиш, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича келишувлар амалга оширилди. Меҳмонлар институт бош биносида бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, хусусан ўқув аудиторияларнинг замонавий дизайни, факултет деканатлари, йўлаклар ва хоналар жихозланиши, деворлардаги маълумот стендлари, ўқув мебеллар ва аудиторияларнинг компьютер ва медия воситалари билан таъминлаганлигини таъкидладилар.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков