2019 йил 7 май куни “Муҳандислик коммуникациялари” кафедраси профессор-ўқитувчиларидан  Алибекова Назира, Мусаев Шароф ва Хаджимурадовалар 9 май "Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб талабалар турар жойида   маънавий-маърифий тадбир  ўтказишди.  2-жаҳон уруши ва Афғон уруши воқеалари ва унда  ҳарбий хизматга чақирилиб, йигитлик бурчини  ўтаган қанчадан-қанча ўзбек ўғлонларининг кўрсатган жасоратлари тилга олинди. Назира Алибекова  “Улуғ ватан уруши” ва “Афғон уруши” ҳақида гапирар экан, жумладан ушбу даврда ўзбек ўғлонларининг Ватан учун ўз жонларини фидо қилганликлари хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Тадбир сўнгида йиғилиш қатнашчилари томонидан саволларга батафсил жавоблар бериди. Йиғилиш жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Муҳандислик коммуникациялари кафедраси ўқитувчиси Н.Алибекова