Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Жиззах политехника институтига ташриф буюрди.

Yaratilgan: Iyun 12, 2019 da 1:16

Bo'lim: Davra suhbatlari,Rasmiy tashriflar,Uchrashuvlar,Yangiliklar

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ўқув жараёни ҳамда олий таълим муассасасининг фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида Жиззах политехника институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир И.Мажидов институтнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашди. Учрашув давомида мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар, давлатимиз раҳбарининг таълим фидоийлари ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашуви, шунингдек, таълим соҳасини замон талаблари асосида янги босқичга кўтаришда ўз ечимини кутиб турган вазифалар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, олий таълим тизимидаги муаммолар ва камчилликлар ҳамда уларнинг ечимлари ҳам таҳлил қилинди.
Учрашув якунида профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан билдирилган асосли таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниши ва тегишли тартибда кўриб чиқилиши қайд этилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar