Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


“Олий таълим тизимини янги босқичга кўтариш: муаммо ва таклифлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Yaratilgan: Iyun 12, 2019 da 2:22

Bo'lim: Rasmiy tashriflar,Yangiliklar,Yig’ilishlar

Жорий йилнинг 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтлари ходимлари билан учрашди.
И.Мажидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий университетида олий таълим муассасалари ректорлари, академик олимлар ҳамда иқтидорли ёшлар билан олий таълим муассассалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, мамлакатда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг самарадорлигини ошириш юзасидан истиқболдаги вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда илгари сурилган муҳим вазифалар ижроси юзасидан тегишлича таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари 2019-2020 ўқув йилига қабул жараёнларини уюшқоқлик билан олиб бориш юзасидан ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда йиғилганлар томонидан таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди ва фикрлар алмашилди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar