Размер шрифтов: A A A
Цвет фона: A A A
X Закрыть


Радиоэлектроника кафедрасида «Ҳуқуқий маданият ва коррупцияга қарши курашиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Yaratilgan: Iyun 1, 2019 da 8:47

Bo'lim: Davra suhbatlari,Uchrashuvlar,Yangiliklar

Жорий йил 31 май куни Радиоэлектроника кафедраси ташаббуси билан “Ҳуқуқий маданият ва  коррупцияга қарши курашиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах вилоят Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари терговчи Б.Мусакулов ва катта инспектори С.Абдурахимов ўз маърузалари билан иштирок этишди. Тадбир қатнашчилари йиғитлганларга Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодекснинг 210 ва 168 моддалари мазмун-моҳиятини  тушунтириб ўтишди.  Барча йиғилиш қатнашчиларига ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан бугунги кунда жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида, талабалар, профессор-ўқитувчилар  ўртасида юз бериши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш учун нималар қилишимиз кераклиги ҳақида сўз юритилди ва талабаларни бундай жиноятлардан узоқ юришлари учун уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этилиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг “Электомеханика ва Радиоэлектроника” факультети декан муовини Н.Дангалов ва “Радиоэлектроника” кафедраси доценти А.Мустафокуловлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, барча кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида тушинтириш ишларини олиб боришларини таъкидлаб ўтди.

                                                  Радиоэлектроника кафедра мудири                                                                         С.Саттаров

Izoxlar soni: 0

interaktiv xizmatlar

FOYDALI HAVOLALAR

Asosiy ko`rsatgichlar