Жорий йилнинг 12 сентябр куни Жиззах политехника институти ректори     А. Усманкулов билан «Автотранспорт» факултети 1-курс талабаларининг  учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институт ректори  талабаларни талабалик шарафига эга бўлганликлари билан самимий табриклади. У институт фаолияти, олиб борилаётган ишлар ва талабаларга яратилган шарт-шароит, имкониятлар хамда келгусидаги режалар тўғрисида талабаларга маълумот берди. Учрашувда барча проректорлар ва факультет декани Н.Саидахмедова иштирок этдилар ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. [gallery ids="7090,7091,7087"]