2019 йилнинг 07 март куни Жиззах политехника институти мажлислар залида Ўзбекистон қахрамонлари - Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсупов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов, Аджабиётшунос олим Озод Шарофиддиновларнинг таваллудига 90 йил тўлиши муносабати билан “Маънавий жасорат соҳиблари” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.                  Тадбирни Жиззах политехника институти ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Н.Алимов кириш сўзи билан очиб, таваллудларига 90 йил тўлган Ўзбекистон Қаҳрамонлари –Иброҳим Юсупов, Тўлепберген Қайипбергенов ва Озод Шарафиддиновларнинг тарихий, маънавий меросининг ахамияти хақида қисқача тўхталиб ўтди. “Маънавий жасорат соҳиблари” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирда Адабиётшунос олим Озод Шарофиддиновнинг хаёти ва ижодини маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Рашидова, Ўзбекистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг ҳаёти ва фаолияти хусусида Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Хамдамова ҳамда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергеновнинг ҳаёт фаолияти тўғрисида эса Ахборот-ресурс маркази  услубчиси М.Ортиқовалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.