Жиззах политехника институти “Сервис” факультети “Менежмент” кафедраси томонидан 18-май куни Жиззах вилоят “Сувоқова” ДУКда “Молия ва кредит” фанидан маъруза машғулотидан “Қўшилган қиймат солиғи” мавзусида сайёр машғулот ўтказилди. Сайёр машғулотда “Менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари и.ф.д.проф. Абдуллаев О. ва Турдимуродов М. лар бугунги кундаги молия ва кредит сиёсати, хусусан, қўшилган қиймат солиғи тўғрисида маълумот ва бугунги кундаги солиқ тизимидаги ўзгаришлар хақида маълумотлар ва тушунчалар берилди. Сайёр машғулотда “Менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари хамда 212-16 Менежмент гуруҳ талабалари қатнашишдилар. Суҳбат якунида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков