2019 йилнинг 1 март куни Жиззах политехника институтининг катта мажлислар залида  “Архитектура ва қурилиш” факультети “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси томонидан кафедрага бириктирилган,  I-босқичда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари билан   “Талаба-ёшлар тарбиясида олий ўқув муассасаси ва ота-оналар ҳамкорлиги” шиори остида учрашув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедрасида  Ёшлар билан ишлаш бўйича масъул, ўқитувчи А.Тошмуродов олиб борди. Йиғилишда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Алимов, “Архитектура ва қурилиш” факультети декани А.Бердиқулов, институт Ёшлар иттифоқи б.т.раиси М.Тожибоев, “Архитектура ва қурилиш” факультети  мураббийлар кенгаши раиси Ш.Ачилов, институт психологи О.Ражабов,  “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси мудири доц. Н.Асатов, кафедра профессор-ўқитувчилари гуруҳ мураббийлари, ота-оналар хамда талабалар жами 250 киши иштирок этишди. Йиғилишни Ёшлар билан ишлаш бўйича пректор Н.Алимов кириш сўзи билан очиб, йиғилишда иштирок этаётган талабаларнинг оналарини кириб келаётган улуғ айём 8-март Хотин-қизлар байрами билан чин юракдан муборакбод этдиб, бугунги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад,  талабаларга яратилган шарт – шароитлар, хорижий давлатлар билан тузилган шартнома ва аълоқалар, талабаларнинг дарсларга қатнашиши, кийиниш маданияти, жиноятчиликнинг олдини олиш, тамаки маҳсулотлари ва наркотик моддаларнинг салбий оқибатлари, талабаларнинг институт АРМга аъзолиги ва бошқа талабаларга тегишли бўлган масалалар юзасидан уларнинг ота-оналарини яқиндан, атрофлича таништириш ва ота-оналар билан фарзандлари тарбиясида борасида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини такидлади.  “Институтнинг салоҳияти ва талабаларга қўйиладиган талаблар” мавзусида “Архитектура ва қурилиш” факультети декани А.Бердиқулов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотларнинг самарадорлиги, институнинг хорижий давлатлар ОТМлари билан ҳамкорлик алоқалари, талабаларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларнинг бугунги кун ислоҳотларидан ҳабардорлик даражаси, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари, ва тайинланадиган стипендиялар, талаба ёшлар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти борасида сўз юритди. Шундан сўнг ота-оналардан  Б. Давурбоев, Б.Шойматов ва Д.Пардаевалар сўзга чиқиб, фарзандларга таълим-тарбия бериш билан институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ота-оналар ҳамкорликда шуғулланиши керак эканлиги, институт тартиб интизомига барча талабалар риоя этишлари ва талабаларга нисбатан назоратни нафақат институт ўқитувчилари балки ота-оналар ҳам кучайтириши лозимлиги, талабаларнинг фанлар учун тутган дафтарларини тўлиқ бўлиши ва уни назорат қилиш ота-оналарнинг ҳам бурчи эканлигини такидлаб ўтишди. Талабаларнинг ота-оналари олдида барча масалалар ҳар томонлама таҳлил қилинганлиги йиғилиш иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.  Тадбир давомида          ота-оналар ва талабалардан берилган саволларга йиғилиш ташкилотчилари томонидан аниқ хамда атрофлича маълумотлар берилди. Йиғилиш сўнгида ота оналарга институтда яратилган шарт-шароитларни яқиндан таништириш учун институт бўйлаб саёҳат ташкил қилинди.