“Умумтехника фанлари” кафедрасида талабалар билан “ОИВ – инфекциясидан огоҳ бўлинг” ва “Экстремизм, терроризм, сепаратизм ва гиёҳвандлик оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 2019 йил 21-май куни Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази етакчи мутахассиси тиббиёт фанлари номзоди Содиқов М. Ғ.нинг “ОИВ – инфекциясидан огоҳ бўлинг” мавзусида, Жиззах шаҳар “Усмон хожи” жоме масжиди имом хатиби Ғойипов А.нинг “Экстремизм, терроризм, сепаратизм ва гиёҳвандлик оқибатлари” мавзусида талабалар билан давра суҳбати ўтказишди. Тадбирда Жиззах вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази етакчи мутахассиси тиббиёт фанлари номзоди Содиқов М. Ғ. сўз олиб, ҳозирги кунда марказ томонидан вилоят миқёсида қилинаётган чора-тадбирлар, ташкилий ишлар ҳақида жуда қизиқарли ва мазмунли маълумотлар билан ўртоқлашди, ҳар хил тарқатма материаллар, видиороликлар ва слайдлар билан ўз фикр-мулоҳазаларини талабаларга етказиб берди.