2019 йил   17 апрель куни Жиззах политехника институти битирувчи курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатаси ҳамда Жиззах вилоят “Илғор ҳудуд” дастури доирасидаги “Бизнес-Инкубатор”и хамкорлигида Start-up, Start-up экотизимларни ва уларни молиялаштириш манбалаларини ривожлантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳақида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Хелсинки Бизнес-марказининг катта бизнес маслаҳатчиси, халқаро эксперт Мария Хартикаинен (Финландия), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги Жиззах вилоят бўлими бош менежери Зайниддин Каримов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг БМТ билан “Ўзбекистон ҳудудларида бизнес муҳитини яхшилаш” қўшма лойиҳасининг ёшлар билан ишлаш бўйича менежери Усмон Раҳимжонов, Жиззах вилоят “Илғор ҳудуд” дастури доирасидаги “Бизнес-Инкубатор”и менежери Темур Шукуровлар иштирок этдилар. Helsinki Business Hub катта бизнес маслаҳатчиси, ҳалқаро эксперт Мария Хартикаинен сўзга чиқиб, “Бугунги кунда Финляндия дунёдаги энг инновацион, очиқ ва энг ривожланган рақамли иқтисодиётлар қаторига кирувчи давлатлардан бири эканлигини” таъкидлади. Мария Хартикайненнинг сўзларига кўра, бу очиқ муҳит, инновацион инфратузилма ва ишларнинг шаффофлиги туфайли амалга ошди. Helsinki Business Hub ташкилоти ҳукумат билан ҳамкорликда метрополитен ҳудудида бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради, истиқболли бошланғич компаниялар ишини назорат қилади ва уларга Хелсинкида бизнесни бошлашга ёрдам беришини таъкидлади. Мария Хартикайнен яқиндан бошлаб Helsinki Business Hub ташкилоти турли мамлакатлардан келган ёш тадбиркорларга ёрдам беришни бошлаганлигини ва агар улар таклиф қилган Start-up лойиҳалар бошланғича малий аҳамияти ва глобал ғояси бўлса, у бир неча ой ичида молиялаштирилиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Финляндия мамлакатида Helsinki Business Hub ташкилоти фаолияти асослари ва лойиҳаларни молиялаштириш ва кенг миқёсни жалб қилиш учун қандай воситалар қўлланилаётгани ҳақида сўзлаб берди. Талабалар томонидан Start-up лойиҳалар ва бошланғич экотизимни ривожлантириш, молиялаштириш бўйича ўзларининг бошланғич харакатлари ҳақида саволлар берилди ва ҳалқаро экспертдан уларнинг ривожланиши ва маблағ олиниши бўйича қимматли маслаҳатларини олдилар. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат Палатасининг БМТ билан “Ўзбекистон ҳудудларида бизнес муҳитини яхшилаш” қўшма лойиҳасининг ёшлар билан ишлаш бўйича менежери Усмон Раҳимжонов ўз сўзида «Стартап ташаббуслари» айнан ёшларимизни изланишга, илмий тадқиқотга ва ташаббускорликка жалб қилишга, замонавий технологиялар яратаётган имкониятлардан уддабуронлик билан фойдаланиб, ўзлари учун янги бизнес ва фаолият турларини яратишлари, пировардида юқори қиймат қўшилган маҳсулот ва хизмат турлари, мутахассис ва касб соҳиблари бўлишларига кўмаклашиш учун яратилган. Дастур ёшларимизни бундай фаолиятга рағбатлантириш, қизиқтириш, ўз устида ишлашлари, ишонишлари, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришга қаратилган эканлигини айтиб ўтди.

Институт матбуот котиби Жаҳонгир Тулаков