Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий сохалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган бешта ташаббусининг  иккинчи “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт сохасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ” тўғрисидаги бандини ижроси тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т Н О М А.

Жиззах политехника институти “Автотранспорт”факультети ташаббуси билан 2019 йилнинг 2-6-май кунлари факультет декани иқтисод фанлари номзоди доцент Н.Саидахмедова тахсил олган Жиззах шахар халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли мактабда 3 босқичли мактабнинг 1- 4 синф  ўқувчилари ўртасида (1-босқич), 5-7 синф ўқувчилари  ўртасида (2-босқич), 8-11  синф ўқувчилари  ўртасида (3-босқич) факультет декани кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада мактабнинг 15 та футбол жамоаси декан кубогини қўлга киритиш учун майдонга саф тортдилар. Тадбирни “Автотранспорт”факультети декани Н.Саидахмедова очиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Тадбирда мактаб директори, илмий бўлим мудири, жисмоний тарбия ўқитувчилари хамда мактабнинг ёшлар иттифоқи етакчиси иштирок этди. Ғолиб жамоаларга    факультет декани Н.Саидахмедова томонидан  кўчма кубоглар ва I даражали дипломлар, мусобақада фаол  иштирок этиб 2-3 ўринни олган жамоаларга II даражали ва III даражали дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Мактаб рахбариятига  мусобақани юқори савияда ташкиллаштириб бергани  учун ташаккурнома хамда хар хил турдаги спорт  ўйинлари учун тўплар  тўплами  тақдим этилди. Спорт мусобақалари  юқори савияда  ўтди,  мактаб ўқувчилари бундай мусобақани ташкиллаштиргани учун  “Автотранспорт”факультети  жамоасига  миннатдорчиликларини билдиришди. [gallery ids="5827,5826,5825,5824,5823,5822,5821"] Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари                                                            А.Мамадиев