Институтнинг “Енгил саноат технологияси” кафедраси ташаббуси билан “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах шаҳар “Ўратепалик” махалласи профилактика инспектори, катта лейтенант Лазиз Бойназаров ва “Заргарлик” махалласи профилактика инспектори, лейтенант Ғиёс Қўчқоровлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Нотиқлар ўз сўзларида бугунги кунда ҳар бир ота-онанинг, маҳалланинг, қолаверса, таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаларидан бири-бу ёшларимизни ҳар томонлама етук ва баркамол инсон қилиб тарбиялаш эканлигини таъкидлашди. Айнан таълим-тарбиянинг ажралмас қисми эса Ватанга муҳаббат, ўз она заминига садоқат ҳиссидир. Тадбир бу каби юксак туйғуларни ўсиб келаётган ёшларимиз онгига сингдириб боришнинг муҳим омиллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.   [gallery ids="4231,4230,4226"] Маъруф ХАМИДОВ Маънавият ва маърифат бўлими услубчиси