E'lonlar

">

“Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ёшларнинг ўрни ва роли”

“Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ёшларнинг ўрни ва роли”

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

 ёшлар  БИЛАН ИШЛАШ, МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИфат БЎЛИМИ, Ижтимоий фанлар факультети

 Ахборот хати

2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сонли “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2019 йил 21 июнь куни “Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ёшларнинг ўрни ва роли” мавзусида ўтказиладиган ёш олимлар, магистрлар ва иқтидорли талабаларнинг Республика илмий-амалий конференциясига таклиф этади.  Конференция қуйидаги шўъбалар бўйича илмий мақолалар қабул қилади:
  • Ёшлар маънавиятини юксалтиришда ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг ахамияти.
  • Ислоҳотлар ва уларнинг ёшларга таъсири.
  • Замонавий тадқиқотларда дин, диний эркинлик, толерантлик ва миллатлараро тотувлик масалаларнинг ёритилиши.
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ёшлар ташаббусларининг аҳамияти.
  • Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда инновацион ғояларнинг аҳамияти.
 Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар қуйидаги тартибда тайёрланиши лозим: - матн ҳажми камида – 3-5 бет; - формат – Microsoft Word; - шрифт – Times New Roman; - матн майдони – юқори ва пастдан  2 см, чапдан  3 см, ўнгдан 2 см; - қаторлар оралиғи – 1,5 интервал; - ҳарфлар 14 шрифтда; - юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг исми-шарифи, факультети, лавозими, телефон рақами тўлиқ ёзилади, бир интервал ташланиб матн берилади. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида 2019 йил 7 июнга қадар электрон ва қоғоз вариантда қабул қилинади. Манзил: Ўзбекистон Миллий университети Бош ўқув биносида жойлашган Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, 404-хона. Масъул: Ҳожиев Расулбек +998915700330, rasulbek_hojiyev@mail.ru Турсунов Рахмонали +998911629393 tursunovrahmonali@bk.ru Талабалар ёки магистрлар томонидан тақдим этиладиган мақолалар илмий раҳбари ёки ижтимоий-гуманитар фан ўқитувчиларининг имзоси билан таҳрир қилинган ҳолда тақдим этилади. Конференция ташкилий қўмитаси юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб берган мақолаларни тўплам шаклида нашрдан чиқаришни ўз зиммасига олади ва конференция куни иштирокчиларга тақдим этади. Ташкилий қўмита томонидан энг яхши деб топилган мақолаларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул мукофоти ва университетнинг сертификати топширилади. Мақолалар муаллифларнинг ҳисобидан тўплам шаклида чоп этилади. Мақоланинг ҳар бир бети учун бадал пули миқдори – 15000 сўм. Эслатма: Мақолада келтирилган факт ва маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун муаллиф масъул.

TASHKILOT

Jizzax Politexnika instituti axbarot texnologiyalar markazi.

  • dgpi_info@edu.uz
  • +8(372) 2264605
  • JIZZAX SHAXRI ISLOM KARIMOV KO’CHASI 4 UY

Ulashish